Фото: fanpage.it
Исроилнинг “Моссад” разведка хизмати собиқ ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳаниянинг Эрондаги манзилини Pegasus айғоқчи дастури ёрдамида аниқлаган. Бу ҳақда ливанлик журналист Элиа Манер берган маълумотга асосланиб, “Правда” нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, “Моссад” Исмоил Ҳаниянинг WhatsApp тармоғидаги профилига шифрланган хабар юбориш орқали унинг телефонига усталик билан айғоқчи дастур ўрнатишга эришган. Ҳания ўзига юборилган хабарни ўқий олмаган ва юборувчи кимлигини била олмаган.
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари телефони устидан назоратга эришган Исроил разведкаси эса уни мунтазам кузата бошлаган. Ҳаниянинг WhatsApp’даги барча суҳбатлари, барча қўнғироқлар, ҳаракат йўналиши тўғрисидаги маълумотлар қўлга киритилган.
Pegasus дастури ўта аниқликда ишлаган. Дастурдан олинган манзил асосида Исмоил Ҳания қароргоҳига дрон ҳужуми ташкил этилган.
Маълумотларга кўра, собиқ ҲАМАС раҳбари ўлимидан олдин ўғли билан телефонда гаплашган. Телефон қўнғироғи якунланганидан кўп ўтмай, ҳужум юз берган.
Pegasus жосуслик дастури Исроилнинг НСО Group киберразведка компанияси томонидан ишлаб чиқилгани айтилган. Ушбу дастур смартфонларни инфилтрация қилиш имкониятига эга бўлиб, хабарлар, фотосуратлар ва жойлашув маълумотларига эркин кира олади. Дастур ҳаттоки фойдаланувчига билдирмасдан телефон камераси ва микрофондан ҳам фойдаланиши мумкин.
Исроил разведкаси Исмоил Ҳания телефонидаги қандай маълумотларни қўлга киритгани аниқ эмас. Эгалланган маълумотлар асосида Исроил ҲАМАСнинг бошқа етакчиларига нисбатан ҳам ҳужум содир этиши мумкинлиги айтилган.
Исроил разведкаси, Исмоил Ҳания, Pegasus дастури “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"
Эрон ва Покистондан бир кунда 5000 дан ортиқ афғонистонлик чиқариб юборилди
2 август куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди