![Блинкен Қатардан Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”ни Исроилдан қасос олмасликка кўндиришни сўради](/uploads/posts/2024-08/x5395d2ed68_blink-zdtax2-h.webp.pagespeed.ic.VZbZmiWwwb.webp)
Фото: CNN
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 1 август куни Қатар раҳбарияти билан боғланиб, Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”ни Исроилга ҳужум қилиш фикридан қайтаришга чақирган. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Блинкен Қатар бош вазири Муҳаммад ал-Тани билан гаплашган. Ундан Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”га таъсир ўтказишни, икки мамлакат раҳбариятини Фуад Шукр ва Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун қасос олиш фикридан қайтишга кўндиришни сўраган.
Кўплаб сиёсий таҳлилчилар АҚШ ҳукуматининг кутилмаганда жуда фаоллашиб кетгани ҳамда Яқин Шарқ араб мамлакатлари раҳбарлари билан мулоқотга интилиши яқинлашиб келган ҳалокатнинг олдини ололмаслигини айтган. Бу эса араб ҳукуматларининг шиа раҳбарларига таъсир ўтказиш потенциали камлиги билан изоҳланган.
Мутахассислар Эрон ва унинг минтақадаги ҳамкорлари уч кун ичида Исроилга ҳужум қилиши мумкинлигини тахмин қилган. Агар бу амалга ошса, Исроил учун хавфсизлик масаласи бутунлай барҳам топиши айтилган.
Манбага кўра, 31 июль куни Эрон Ислом Республикаси олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий миллий қуролли кучларга Исроилга ҳужум қилиш буйруғини берган. Бу ҳужум қачон, қай тарзда ва қандай ҳажмдаги контингент билан бошланиши эса ҳозирча номаълум.
Эрон айни дамда мамлакат ичида мудофаани кучайтиришни ҳам буюрган. Бунга сабаб сифатида Исмоил Ҳания билан рўй берган ҳолат яна қайтарилиши мумкинлиги келтирилган.
Қатар вазири Блинкен сўровига қандай жавоб қайтаргани ҳозирча номаълум. Доҳа ҳукуматининг АҚШ таклифини қабул қилиши ва Эрон коалициясини ҳужумдан тийилишга ундаши ҳукуматнинг араб дунёсидаги обрўсига путур етказиши айтилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди" расм](/uploads/posts/2024-07/x20a03a2364_797650_680.webp.pagespeed.ic.TvmYL4mUk2.webp)
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"
![К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин? расм](/uploads/posts/2024-08/xa8f2929323_vegatables-that-contain-vitamin-k-jvgnyymq.webp.pagespeed.ic.KtLcw5_8LD.webp)
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
![Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий? расм](/uploads/posts/2024-07/xc218c4acb5_xzzvw6lf7hlo0t1crik-ral0nir9wbyi_medium.webp.pagespeed.ic.0AAxOELwGG.webp)
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
![«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди расм](/uploads/posts/2024-07/x74bc1868a8_ucltw2uzkemnlvoa1ykpprn4xgd5rqmg.webp.pagespeed.ic.NkxlFgYb74.webp)
«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди
![Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди” расм](/uploads/posts/2024-07/x34dc980bd0_photo_2024-07-31_12-13-17-no9gojpe.webp.pagespeed.ic.S0zKfAipeZ.webp)
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
![Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти янада такомиллаштирилади расм](/uploads/posts/2024-07/xbf250c0651_d0bed185d0bed182d0b0.webp.pagespeed.ic.VPSih-D3ym.webp)
Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти янада такомиллаштирилади
![Париж—2024. Музаффарбек Тўрабоев ярим финалга йўл олди расм](/uploads/posts/2024-08/xe471667b5d_photo_2024-08-01_14-45-35-wx6i0u_s.webp.pagespeed.ic.HSBdITwPch.webp)
Париж—2024. Музаффарбек Тўрабоев ярим финалга йўл олди
![Исроил ҳарбийлари Рафаҳдаги асосий сув резервуарини портлатиб юборди расм](/uploads/posts/2024-07/xcbd412dfa6_ncehqc8pf8funz-vilz7f1lwimsb-4ji.webp.pagespeed.ic.KgritsjH7S.webp)
Исроил ҳарбийлари Рафаҳдаги асосий сув резервуарини портлатиб юборди