19:00 / 01.08.2024
367

Зеленский Украина ҳудудларини бериш шартини маълум қилди

Зеленский Украина ҳудудларини бериш шартини маълум қилди
Фото: Le Monde
Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан урушни тинч йўл билан ҳал қилиш доирасида халқнинг розилигисиз мамлакат ҳудудини бермаслигини маълум қилди.

"Украинанинг ҳудудий яхлитлигига оид ҳар қандай муаммони бир президент, бир шахс ёки бутун дунё президентлари Украина халқи иштирокисиз ҳал қила олмаслигини тушунишингиз керак", деди у Le Monde газетасига берган интервьюсида.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Украина расмийлари расман ўз ҳудудларини беришга ҳаққи йўқ, буни Украина халқи хоҳлаши керак. Унинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин бундай қадамни ғалаба сифатида қабул қилади ва шу сабабли бу жуда қийин масала.

Интервьюда Зеленский Россияни музокаралар столида кўриш ниятини билдирган.

Аксарият давлатлар сингари, мен ҳам Россия вакиллари ноябрь ойида бўлиб ўтадиган иккинчи тинчлик саммитида иштирок этиши керак, деб ҳисоблайман, акс ҳолда биз ҳеч қандай барқарор натижага эриша олмаймиз. Улар қўшма режа ишлаб чиқишимизга тўсқинлик қилмаслиги керак, дея Украина президентининг сўзларини келтиради нашр.

Украина конституциясининг 73-моддасида ҳудудий ўзгаришлар фақат умумхалқ референдумидан сўнг амалга оширилиши мумкинлиги қайд этилган. Маълумотларга кўра, ҳарбий ҳаракатларни тугатиш учун ҳудудлардан воз кечишга тайёр украиналикларнинг улуши сўнгги бир йил ичида уч баравар ошган.

Социологлар таъкидлаганидек, 2022 йилнинг майидан 2023 йилнинг майигача бўлган даврда вазият нисбатан барқарор бўлган: респондентларнинг тахминан 8-10 фоизи Россияга ҳудудий ён беришга тайёр, 82-87 фоизи эса ҳар қандай имтиёзларга доимий равишда қарши чиққан.

2023 йил охирига келиб, имтиёзлар бериш истаги 19 фоизга, 2024 йилнинг февралида — 26 фоизга, 2024 йилнинг май ойида — 32 фоизга ошган.

Шу билан бирга, урушни тугатиш учун ҳудудий имтиёзларга қарши чиққанлар сони йил давомида 29 фоизга — 84 фоиздан 55 фоизга камайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Украина ҳудудларини бериш шартини маълум қилди