![Латвия собиқ амалдори Лукашенко билан яширин музокара ўтказишни таклиф қилди](/uploads/posts/2024-08/xaf3f100236_photo_2024-08-01_18-57-59-rizb5k7b.webp.pagespeed.ic.1ZDRLdQuoa.webp)
Фото: Getty Images
Латвия собиқ ички ишлар вазири Марис Гулбис Белaрусь раҳбари Александр Лукашенко билан яширин музокаралар ўтказиш таклифи билан чиқди, дея BАLTNЕWS хабар берди.
Хабарга кўра, собиқ амалдор Болтиқбўйида ноқонуний миграция билан боғлиқ инқирозни ҳал қилиш бир шахсга – Беларусь президенти Александр Лукашенкога боғлиқлигини айтган. Шу сабабли Лукашенко билан келишувга эришишга ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаган.
“Менимча, биз Лукашенкога дипломатларимиздан иборат махфий делегацияни жўнатишимиз ва шунчаки сўрашимиз керак: Александр, сенга нима керак? Аввало, сиз унга Латвия ва Болтиқбўйи мамлакатлари бу муҳожирлар оқимидан манфаатдор эмаслигини тушунтиришингиз керак”, дея Гулбиснинг сўзларини келтиради нашр.
Аввалроқ Латвия ҳукумати ноқонуний муҳожирлар оқими сабаб Беларусь билан чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий этган ва чегарани қўриқлаш учун армия бўлинмаларини жалб қилган эди. Республика ҳукумати Беларусь томонини “Европа Иттифоқига миграция босимини яратишда” айблаган, улар Минскда Риганинг бу тезисларини асоссиз деб атаган.
31 июль куни Рига Белорус билан чегарада ҳимоя тўсиқлари қурилишини якунлаганини эълон қилганди. Таъкидланишича, чегара тўсиқларидан ташқари, расмийлар Латвия—Беларусь чегарасида инфратузилмани ривожлантириши керак бўлади ва лойиҳанинг умумий қиймати 125 миллион евродан ошади.
Июль ойида Лукашенко визасиз режимни жорий этиш қарорини эълон қилган. Мазкур қарор Европанинг 35 мамлакати фуқаролари учун амал қилиб, 19 июлдан бошлаб улар Беларусь ҳудудига визасиз киришлари ва қолишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди" расм](/uploads/posts/2024-07/x20a03a2364_797650_680.webp.pagespeed.ic.TvmYL4mUk2.webp)
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"
![Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий? расм](/uploads/posts/2024-07/xc218c4acb5_xzzvw6lf7hlo0t1crik-ral0nir9wbyi_medium.webp.pagespeed.ic.0AAxOELwGG.webp)
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
![«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди расм](/uploads/posts/2024-07/x74bc1868a8_ucltw2uzkemnlvoa1ykpprn4xgd5rqmg.webp.pagespeed.ic.NkxlFgYb74.webp)
«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди
![К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин? расм](/uploads/posts/2024-08/xa8f2929323_vegatables-that-contain-vitamin-k-jvgnyymq.webp.pagespeed.ic.KtLcw5_8LD.webp)
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
![Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди” расм](/uploads/posts/2024-07/x34dc980bd0_photo_2024-07-31_12-13-17-no9gojpe.webp.pagespeed.ic.S0zKfAipeZ.webp)
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
![ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди расм](/uploads/posts/2024-07/x59f511e254_797591_680.webp.pagespeed.ic.3MHlKEIPNN.webp)
ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди
![Песков: “Россия Украина муаммосини дипломатик йўл билан ҳал қилишга тайёр” расм](/uploads/posts/2024-08/xd2854f7e2a_pes222-jdchfhnt.webp.pagespeed.ic.BRC85oVw79.webp)
Песков: “Россия Украина муаммосини дипломатик йўл билан ҳал қилишга тайёр”
![Олимпиада совриндорларига қандай мукофотлар ваъда қилинган? расм](/uploads/posts/2024-07/x8aadb4a84f_01.webp.pagespeed.ic.Tiu7bGe4uk.webp)
Олимпиада совриндорларига қандай мукофотлар ваъда қилинган?