00:30 / 02.08.2024
33

Олимлар 2,1 миллиард йиллик сирли ҳаёт шаклларини топди

Олимлар 2,1 миллиард йиллик сирли ҳаёт шаклларини топди
Фото: Poitiers universiteti
Халқаро палеонтологлар жамоаси мураккаб ҳаёт эволюцияси хронологиясини сезиларли даражада кенгайтирадиган янги тадқиқотларни тақдим этди.

Тадқиқот натижалари Precambrian Research журналида чоп этилган ва Sci Nеws томонидан қисқача тавсифланган. Янги кашфиёт аслида Ердаги мураккаб ҳаётни “қаритган”. Ҳозиргача биринчи мураккаб ҳаёт шакллари Ерда тахминан 635 миллион йил олдин пайдо бўлган деб ҳисобланар эди.

Бироқ халқаро тадқиқотчилар гуруҳи Марказий Африканинг Атлантика соҳилидаги Франсвил ҳавзасида олиб борилган тадқиқотлар давомида тахминан 2,1 миллиард йил аввал пайдо бўлган экотизим изларини аниқлаган.

Шу тарзда энг қадимги мураккаб организмларнинг ёши бир вақтнинг ўзида 1,5 миллиард йилдан кўпроққа ошган. Олимлар денгиз чўкинди жинсларида лобуляр макрофоссилларни топиб, уларни геокимёвий таҳлил қилган. Компьютер моделлаштириш мазкур тадқиқотда ёрдам берган.

Биз ишонамизки, Конго ва Сан Франциско кратонларининг тўқнашуви ва битта асосий массивга бирикишидан кейин пайдо бўлган сувости вулқонлари озиқ моддаларга бой, саёз ички денгизни яратиб, дунё океанидан бу сув оқимини янада чеклаб қўйган ва ҳатто узиб қўйган", дейди доктор Эрнест Чи Фру.

Унинг қўшимча қилишича, узоқ вақт давомида сиянобактерияларнинг фотосинтези жуда фаол ва кўп бўлган маҳаллий муҳитга айланган. Шунга кўра, сувда кўп миқдорда озиқ-овқат ресурслари пайдо бўлган ва тана ҳажмини ошириш ҳамда янада мураккаб хатти-ҳаракатлар учун етарли энергия пайдо бўлган.

Бу даврдаги қолдиқлар кейинчалик йўқ бўлиб кетган мураккаб организмларнинг биринчи намуналарини беради. Олимлар уларни ҳаётнинг сирли шакли деб атаб, “Ернинг илк соҳиблари”га маҳаллий атроф-муҳит чегараларидан ташқарига чиқишга ва глобал позицияни эгаллашга нима тўсқинлик қилганини ҳали тушунтириб бера олмаслигини таъкидлаган. Мураккаб ҳаёт эволюцияси икки босқичли бўлиб, улкан вақт даврлари билан ажратилган бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар 2,1 миллиард йиллик сирли ҳаёт шаклларини топди