Россия, Беларусь ва Ғарб давлатлари ўртасида маҳбуслар алмашилди

1 дақиқа ўқиш100
Россия, Беларусь ва Ғарб давлатлари ўртасида маҳбуслар алмашилди
Фото: Reuters
1 август куни Анқара аэропортида Россия, Беларусь ва Ғарб давлатлари ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Туркия ОАВ айирбошлашдан олинган тасвирларни намойиш этиб, унда 26 киши иштирок этганини хабар қилган.

Тhе Insider нашрининг ёзишича, Россия 16 нафар маҳбусни Ғарб давлатларига топширган. Булар сиёсатчилар Владимир Кара-Мурза ва Илья Яшин, Навальний штаб-квартирасининг собиқ раҳбарлари Лилия Чанишева, Ксения Фадеева ва Вадим Останин, журналистлар Эван Гершкович, Алсу Курмашева ва Андрей Пивоваров, рассом Саша Скочиленко, ҳуқуқ ҳимоячиси Олег Орлов, петербурглик велоспорт фаоли Герман Мойжес ва собиқ АҚШ ҳарбий хизматчиси Пол Уилан.

Шунингдек, Германия фуқаролари: Дитер Воронин, Патрик Шобел ва 19 ёшли Кевин Лик озодликка чиққан. Бундан ташқари, Минск аввалроқ Беларусда афв этилган Германия фуқароси Рико Кригерни озод қилган.

Германия Чеченистоннинг собиқ дала қўмондони Зелимхон Ханқошвилининг қотили Вадим Красиковни Россияга топширган. Германияда Красиков умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бундан ташқари, Польшада қамоқда ўтирган Павел Рубцов ўзини бразилиялик сифатида кўрсатган, Норвегияда жосуслик учун ҳибсга олинган Михаил Микушин Россия махсус хизматларида ишлаганини тан олган, Словенияда судланган эр-хотин Артем ва Анна Дулцевлар, АҚШда жазо муддатини ўтаган уч нафар эркак — Роман Селезнев, Владислав Клюшин ва Вадим Коношченко Россияга экстрадиция қилинган.

Туркиянинг NTV телеканали Россия ва Ғарб давлатлари ўртасидаги келишувда икки нафар бола иштирок этгани ҳақида хабар берган. “Сирена” нашрининг таъкидлашича, булар Дулцевнинг 8 ва 11 ёшли болалари. WSJ маълумотларига кўра, улар ота-онаси ҳибсга олиниши вақтида ҳомийлик остидаги оилага ўтказилган.

Bloomberg аввалроқ Гершкович ва Уилан қўйиб юборилгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ Оқ уй Гершкович, Уилан, Курмашева ва Кара-Мурзанинг озод этилганини тасдиқлаган. Der Spiegel нашри Красиков Германиядан учаётган самолётда бўлганини ёзган. Кевин Ликни қўллаб-қувватлаш гуруҳи унинг озод этилганини тасдиқлаган.

Америкалик журналист Пётр Савер Х ижтимоий тармоғида Гершкович, Курмашева ва Уиланнинг озодликка чиққанидан сўнг тушган илк суратини эълон қилган. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, маҳбусларнинг учаласи ҳам АҚШга йўл олган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?