09:44 / 02.08.2024
16

“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди

“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
Фото: Reuters
Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи 1 август куни Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берган. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ҳужум Ливан жанубига Исроил томонидан берилган зарбаларга жавоб тариқасида амалга оширилган. Шунингдек, Ливандаги гуруҳ ўз қўмондони ўлими учун ҳам Исроилда қасос олганини билдирган.

“Ҳизбуллоҳ” ҳужум давомида Исроил шимолидаги объектларга тартибсиз равишда ракеталар отган. Ракеталар қўшни давлат ҳудудига қандай даражада талафот келтиргани ҳозирча очиқланмаган.

Ҳужум содир бўлганидан кўп ўтмай Исроил жавоб зарбаси беришга эришган. Ракеталар учирилган Ливан жанубидаги ҳарбий иншоотларга қирувчи ракеталар билан зарба берилган ва улар ишдан чиқарилган.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки мамлакат чегарасида юз берган янги кескинлик оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлганини маълум қилган. Унга кўра, Суриядан қочиб келган 4 нафар фуқаро қирувчи самолётлар ҳужумида ҳалок бўлган.

Жанубдаги Шама қишлоғига Исроил зарбаси натижасида тўрт нафар Сурия фуқароси шаҳид бўлди. Шунингдек, 5 нафар Ливан фуқароси яраланган”, дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.

Исроилга уюштирилган ҳужум “Ҳизбуллоҳ” томонидан ўз қўмондони Фуад Шукр ўлимига жавобан берилган биринчи зарба экани айтилган. “Ҳизбуллоҳ” расмийлари ҳужумлар давом этиши, уларнинг кўлами ошишини хабар берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди