15:26 / 02.08.2024
97

Оддий оиладан чиқиб миллиардер шайхларнинг рафиқасига айланган 5 нафар аёл

Оддий оиладан чиқиб миллиардер шайхларнинг рафиқасига айланган 5 нафар аёл
Ҳар бир қиз ёшлигида ҳақиқий малика бўлишни ва саройда яшашни орзу қилади. Улғайгач эса бу орзу билан хайрлашишлари керак, аммо баъзи омадлилар эртакни амалга оширишга муваффақ бўлишган.

Рания Ал Абдуллоҳ

Рания қандай қилиб шайхни мафтун этиш ва унга турмушга чиқиш ҳақида китоб ёзса ҳам бўлади. У учрашувдан бор-йўғи 4 ой ўтиб, шаҳзодага турмушга чиқади. Рания нафақат 1999 йилдан буён Иордания қироли бўлиб келаётган шаҳзода Абдулланинг рафиқаси, балки аёллар ҳуқуқлари, жумладан, кийим танлаш эркинлиги учун фаол курашчи ҳамдир. Раниянинг ўзи кофта ва жинси шим кийишни афзал кўради — унинг севимли дизайнери Жоржио Армани. У рўмолсиз ҳам омма олдига чиқиши мумкин — у аёлни ташқи кўринишига қараб эмас, балки ақл-заковати билан баҳолаш керак, деган фикрда. Асосий фаолияти билан бир қаторда, аёл интернетда канали ва блогини бошқаради. Шарқ анъаналарига зид бўлган тамойиллари, қарашлари ва хатти-ҳаракатларига қарамай, Рания турмуш ўртоғи, ўз халқи ва европаликларнинг меҳрини қозонган.

Унинг ёрдами билан зўравонликка учраган болаларга ёрдам кўрсатиш учун биринчи марказ қурилади. Шу билан бирга, бу нозик аёл Иордания армиясининг полковниги ҳам. Оддий педиатрлар оиласида туғилган Рания ёшлигиданоқ ўқишга катта ғайрат кўрсатиб, ўзининг қатъиятлилиги ва иродалилиги билан бошқалардан ажралиб турган.

Наталя Алиева

Минскда ўтказилган ўқ отиш мусобақасига келган Дубай амирининг жияни Жисмоний тарбия академиясининг беларуслик талабаси билан танишиб қолади. Қиз ўша пайтда 20 ёшда бўлиб, официант бўлиб ишлаган. Наталя Алиева танишганларидан бир неча кун ўтгач, спортчи, миллиардер ва сиёсатчи Саид ал-Мактумнинг рафиқасига айланади. Эркак ҳам мукофотни, ҳам хотинини олиб уйига қайтади. Ўша пайтда у аллақачон уйланган ва 5 нафар меросхўри бор эди. Шундай қилиб, Наталя шаҳзоданинг расмий иккинчи хотини бўлади ва тез орада қизини дунёга келтиради. Ойша (Наталянинг исломий исми) бугунги кунгача Дубайдаги саройда яшайди. Унинг севимли уй ҳайвони кўпчилик аёллар каби мушук эмас, балки гепарддир.

Фотима Кулсум Зоҳар

Қандай қилиб оддий оиладан бўлган қиз Саудия Арабистони қиролининг қалбини забт этиб, унинг рафиқасига айлангани ҳақидаги сир ҳалигача очилмаган. Фақат битта нарса маълум: эри унга ўз хоналарида ухлаш ҳуқуқини берган. Ундан олдин ҳеч бир хотин ёки ҳарамнинг бирорта канизаги бундай сийловга эриша олмаган. Қироличанинг давлатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётига ҳеч қандай алоқаси йўқ, лекин унинг вазифасига хайрия марказларини ташкил этишни ўз ичига олади. Фотима ўзининг шахсий блоги ва Facebook саҳифасини юритади, у баъзан обуначилари билан шахсий фотосуратларини баҳам кўради.

Шайха Моза

Қатарнинг амалдаги ҳукмдорининг онаси амирнинг иккинчи хотини ҳисобланади. Унинг камтарона насл-насаби Қатар шаҳзодасининг хотини бўлишига тўсқинлик қилмайди. Шайха Моза оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бажонидил мулоқот қилади ва турли даражадаги бир нечта лавозимларни эгаллайди. Бундай фаол ва хилма-хил ҳаётий позиция уни бошқа Шарқ маликаларидан сезиларли даражада ажратиб туради.

Баъзи сиёсатчилар у ҳақда фақат эркаклар жиддий қабул қилинадиган мамлакатда инқилобни амалга оширишга муваффақ бўлган аёл сифатида гапиришади. Эри ҳокимиятдан кетиб, ўғли давлат тепасида турган бугунги кунда ҳам Моза нафақат ўз мамлакатида, балки бутун дунёда ўта нуфузли аёл. Унга қойил қолмасликнинг иложи йўқ, чунки у оғир иш юкига қарамай, болаларига жуда кўп вақт ажратади.

Лалла Салма

Лалла Марокашда оддий мактаб ўқитувчиси оиласида туғилган. У 3 ёшга тўлганда, онаси вафот этади — қиз ва синглисини тарбиялаш бувисига қолади. Лалла ёшлигиданоқ муҳандисликка қизиққан. Ўқиш ва амалиётини тугатган қиз муҳандис бўлиб ишлай бошлайди. Лалла Салма бўлажак турмуш ўртоғи, Марокаш қироли Муҳаммад VI билан ёпиқ кечаларнинг бирида танишади.

Лалла тез-тез халқаро тадбирларда қатнашади ва матбуот унинг кийинишдаги услубини бир неча бор қайд этган. Ўз ватанида у меҳрибон инсон сифатида танилган. Лалла икки фарзанднинг онаси, турли хайрия тадбирлари ва фондларининг фаол иштирокчиси ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оддий оиладан чиқиб миллиардер шайхларнинг рафиқасига айланган 5 нафар аёл