Фото: Zuma Press
Агар Камала Ҳаррис сайловда ғалаба қозонса, АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва мамлакатнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонларнинг фарзанди Челси Клинтон АҚШнинг Буюк Британиядаги элчиси бўлишга даъвогарлик қилади. Бу ҳақда The New York Post хабар берди.
Челси ҳақиқатан ҳам Буюк Британиянинг элчиси бўлишни хоҳлайди. Билл ва Ҳиллари биринчи беш дақиқада Камалани президентликка қўллаб-қувватлаш учун чиқишганининг сабаби бор — улар хайрихоҳлик кўрсатишди, деди нашр манбаси ва Клинтонлар “бу ғоя устида узоқ вақт ишлаган”ини қўшимча қилган.
Манбанинг таъкидлашича, Клинтон фонди раиси ўринбосари бўлган Челси Клинтон ҳам Францияда ишлашни хоҳлаган бўларди.
Лондонда узоқ вақт фаолият юритган Британия элчихонаси ходими “Челси жуда ёш бўлишига қарамай, Буюк Британияда элчи бўлишни орзу қилишига ишончим комил”, деган. Унинг сўзларига кўра, Лондон одатда катта донор ёки маблағ йиғувчига насиб қилади.
Нашрга кўра, уч нафар кичкина фарзанди бор 44 ёшли Челсининг Буюк Британия билан ҳақиқатдан ҳам алоқаси мавжуд. Отаси сингари у ҳам Оксфорд университетида таҳсил олган. 2003 йилда нуфузли мактабда халқаро муносабатлар бўйича фалсафа магистри, 2014 йилда эса PhD даражасини олган.
АҚШнинг амалдаги вице-президенти Камала Ҳаррис Демократик партиядан мамлакат президентлигига номзод кўрсатиш учун зарур талабларга жавоб берадиган ягона даъвогар ҳисобланади. Унинг номзодини тасдиқлаш учун овоз бериш 1 августдан 5 августгача бўлиб ўтади. Жараён расман якунланадиган Демократик партия қурултойи эса 19—22 август кунлари бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг
Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди
ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас
"Насаф" легионер ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди