Фото: Reuters
АҚШ Қуролли кучлари қўмондонлиги Эрон ва унинг иттифоқчилари томонидан Исроилга кутилаётган ҳужум муносабати билан қабул қилинган жавоб чоралари доирасида Яқин Шарқдаги ҳаво кучларини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда The New York Times (NYT) ёзди.
«АҚШ Қуролли кучлари қўмондонлиги Эрон ва унга бўйсунадиган кучларнинг яқин кунлар ичида Исмоил Ҳания ўлими учун қасос олиш мақсадида Исроилга ҳужум қилиши ҳақидаги таҳдидларига жавобан Яқин Шарққа ҳарбий самолётларни жўнатишга тайёрланмоқда», дейилади мақолада.
Қайд этилишича, қўмондонлик минтақага қанча самолёт жўнатишини ҳали ҳал қилмаган. Пентагон раҳбари Ллойд Остин бу кучларни жойлаштиришга ҳали буйруқ бермаган.
13 апрел куни Эроннинг Исроилга ҳужуми чоғида Иордания ва Саудия Арабистонида жойлашган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Франция, Буюк Британия ва Иордания қирувчи самолётлари билан бирга 80 дан ортиқ дронни уриб туширган эди. Бироқ Эрон ҳужум ҳақида олдиндан огоҳлантириб, Пентагонга қўшимча кемалар ва самолётларни минтақага кўчириш учун вақт берган эди.
Бу сафар, NYT суҳбатдошларининг аниқлик киритишича, Исроил ва унинг иттифоқчилари Эроннинг эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўриш учун қанча вақти борлиги ҳақида тасаввурга эга эмас.
Яқин Шарқдаги вазият Теҳронда Ҳаниянинг ўлимидан сўнг, шунингдек, Исроил мудофаа кучлари Байрутга зарба бериб, «Ҳизбуллоҳ» қўмондони Фуад Шукрни йўқ қилганидан кейин ёмонлашди.
Кейинроқ, Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий Ҳаниянинг ўлдирилишига жавобан Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилишга буйруқ бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Сўнгра АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуга Эрондан келаётган таҳдидлардан ҳимояланишда ёрдам қилишини ваъда берди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди
Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас
Тошкентда вояга етмаган фарзандига рулни топширган онага чора кўрилди
Жазоир Иман Ҳелифни ҳимоя қилмоқда: «У — бизнинг қизимиз, синглимиз ва чемпионимиз»