20:46 / 03.08.2024
73

Эронда ўнлаб хавфсизлик ходимлари ҳибсга олинди

Эронда ўнлаб хавфсизлик ходимлари ҳибсга олинди
Фото: Google Images
Эронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши бўйича тергов доирасида йигирмадан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Американинг The New York Times манбаларга таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, қўлга олинганлар орасида юқори мартабали разведкачилар ва ҳарбийлар ҳам бор. Газетанинг таъкидлашича, тергов кўлами ниҳоятда катталиги хавфсизлик тизимининг заифлигини кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Ҳания 31 июлга ўтар кечаси Теҳрондаги қароргоҳида бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда ўнлаб хавфсизлик ходимлари ҳибсга олинди