Фото: Arash Khamooshi / The New York Times
Эронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлдирилганидан сўнг 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинди, улар орасида разведка ходимлари, ҳарбий амалдорлар ва у турган меҳмон уйи ходимлари ҳам бор. Бу ҳақда The New York Times (NYT) ёзди.
Жиноят ишини Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведка бўлими тергов қилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, янги президент Масъуд Пезешкиён инаугурация маросимидан бир неча соат ўтиб юз берган қотиллик Эрон раҳбариятини ҳайратга солган — бу «хавфсизлик соҳасидаги ажабланарли муваффақиятсизлик».
Нашр суҳбатдошларининг айтишича, ҳужумдан кейин Теҳрондаги ИИҚК меҳмон уйида тинтув ўтказилган, ходимлар изоляция этилган, уларнинг бир қисми ҳибсга олинган, барча электрон қурилмалар, жумладан шахсий телефонлар мусодара қилинган. Юқори мартабали ҳарбийлар ва разведка ходимлари сўроққа чақирилиб, уларнинг бир қисми ҳибсга олинган. Шунингдек, барча халқаро ва маҳаллий рейсларнинг йўловчилар рўйхати кўриб чиқилган. NYT манбалари таъкидлаганидек, Эрон расмийлари Исроил разведка ходимлари ҳамон мамлакатда эканига ишонади.
ИИҚК баёнотига кўра, Ҳания «оғирлиги тахминан 7 кг бўлган жанговар каллакка эга қисқа масофага учувчи снаряд» портлаши оқибатида ҳалок бўлган. Эрон содир бўлган воқеада Исроилни айблаб, яҳудий давлати АҚШ кўмагида ҳаракат қилганини таъкидламоқда.
Теҳрон, шунингдек, бу воқеа учун «керакли вақтда, тегишли жойда ва мос тарзда» қасос олишга ваъда берди. NYT суҳбатдошларининг қўшимча қилишича, Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий аллақачон Исроилга жавоб қайтариш ҳақида буйруқ берган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас
Холид Машал: ҲАМАС музокаралар олиб бормайди, ён босмайди ва Исроилни тан олмайди
Эрдўған: 2024 йилги Олимпиада очилиш маросими ғазабга сабаб бўлди
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдиришдан кўзланган мақсад очиқланди
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг