11:02 / 04.08.2024
87

АҚШ ва Исроил ҳафта бошида Эрон ҳужумини кутмоқда

АҚШ ва Исроил ҳафта бошида Эрон ҳужумини кутмоқда
Фото: AP
АҚШ ва Исроил расмийлари можаро кучайиб бораётган бир пайтда Эрон душанба куни Исроил ҳудудига зарба бериши мумкинлигини тахмин қилмоқда, дея Axios хабар берди.

Уч нафар америкалик ва исроиллик расмий Эрон 5 август куниёқ Исроилга ҳужум қилишини кутишаётганини айтди, дейилади хабарда.

Аввалроқ Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Эроннинг янги президенти инаугурациясида иштирок этиш учун келган Теҳрондаги қароргоҳига Исроил томонидан уюштирилган зарба натижасида ҳаракат раҳбари Исмоил Ҳания ҳалок бўлганини эълон қилганди.

Ҳаракат Ҳаниянинг ўлимида Исроил ва АҚШни айблаб, ҳужум жавобсиз қолмаслигини таъкидлаган. Пентагон раҳбари Ллойд Остин ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбарининг ўлими ва бунга Исроилнинг алоқадорлигини изоҳламаслигини айтган. Исроил армияси Ҳаниянинг ўлдирилиши ҳақидаги ОАВнинг хабарларига жавоб бермаган. Жерусалем Пост нашрига кўра, Исроил ҳукумати вазирларга ҲАМАС етакчисининг ўлдирилиши ҳақида гапирмасликни буюрган.

Эрон олий раҳбари Али Хоманаий Теҳронда Ҳаниянинг ўлдирилишига жавобан Исроилга тўғридан-тўғри зарба беришни буюрганини даъво қилди, дея ўз манбаларига таяниб, Нью Йорк Тимес хабар берган.

Кейинроқ Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Ирвани Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Теҳрон халқаро қонунларга риоя қилган ҳолда Ҳаниянинг ўлдирилишига жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолишини маълум қилган. У, шунингдек, АҚШ разведкаси Исроилни қўллаб-қувватламаганида, қотиллик содир бўлмаслигини таъкидлаган. Эроннинг БМТдаги миссияси Хавфсизлик Кенгашидан Исроилга қарши босқинчилик ҳаракатлари учун санкциялар жорий этишга чақирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Исроил ҳафта бошида Эрон ҳужумини кутмоқда