
Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия президентлари Бишкекдаги МДҲ саммити вақтида бирга тасвирланган сурат ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришди, дейилади "Кун" нашрида.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бу суратда Путин ва Атамбаев битта креслога жойлашганига эътибор қаратишган. Суратда бу икки сиёсатчи битта креслога сиғишган ҳолда Қозоғистон президентини диққат билан тинглашаётганини кўриш мумкин.
Ижтимоий тармоқдагилар бу суратга кинояли фикрлар билдиришмоқда. Баъзилар Россия раҳбари учун алоҳида ўрин талаб қилишган. Шунингдек, давлат раҳбарларининг мулоқоти учун бошқа вариантлар таклиф этилган.
Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни Бишкекда МДҲ саммити ўтказилди. Бу саммит ташкилот ташкил топганининг 25 йиллигига бағишланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар