![Венесуэлада президентлик сайловларидан кейин 2000 нафар намойишчи ҳибсга олинди](/uploads/posts/2024-08/x1722d2eafb_photo_2024-08-04_14-13-25-7dxfog0j.webp.pagespeed.ic.wjBuM4VbiT.webp)
Фото: AP
Венесуэлада президентлик сайловларидан кейин 2000 нафар намойишчи ҳибсга олинди, дея Deutsche Welle хабар берди.
"Бизда 2000 маҳбус бор ва биз уларни максимал хавфсизлик қамоқхоналари Токорон ва Токуйитога жўнатамиз", деди Венесуэла раҳбари Николас Мадуро ўз тарафдорларининг Каракасдаги митингида.
У намойишчиларни “жиноий ҳужумларда, пистирмаларда, тартибсизликларда” айблаган. Шунингдек, у сайловлардаги рақиби Эдмундо Гонсалес қочиб кетгани ва ўзини президент деб эълон қилишдан қўрқаётганини айтган.
Марказий сайлов комиссияси Мадурони ўтган ҳафта бўлиб ўтган сайловларда 51,2 фоиз овоз билан ғолиб деб эълон қилганидан кейин мамлакатда оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Мухолифат ўз номзоди Гонсалес кўп овоз билан ғалаба қозонганини таъкидлаган. Қўшма Штатлар Гонсалесни сайлов ғолиби деб тан олган ва Лотин Америкасининг кўплаб давлатлари овозларни қайта санашга чақирган.
Шу билан бирга, Украина президенти Владимир Зеленский Венесуэлада ҳукумат қўшинлари билан бирга Россиянинг “Вагнер ХҲК” компаниясининг ёлланма аскарлари ҳам борлиги ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирган.
"Бу безорилар қаерга бормасин, улар ўлим ва беқарорликни келтириб чиқаради, бу Россиянинг бошқа мамлакатларнинг ишларига аралашуви, шунингдек, дунё бўйлаб вайронагарчиликлар келтириб чиқаришга одатланган стратегиясининг ёрқин намунасидир", дейди Украина раҳбари. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Холид Машал: ҲАМАС музокаралар олиб бормайди, ён босмайди ва Исроилни тан олмайди расм](/uploads/posts/2024-08/x9bc89d3e51_bmcyywxd7jumrzyaggorlogoaxraqyhl.webp.pagespeed.ic.T78YIEqdAj.webp)
Холид Машал: ҲАМАС музокаралар олиб бормайди, ён босмайди ва Исроилни тан олмайди
![ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдиришдан кўзланган мақсад очиқланди расм](/uploads/posts/2024-08/x9a33f98c51_920__95_4061711384.webp.pagespeed.ic.Q5fozUqq0a.webp)
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдиришдан кўзланган мақсад очиқланди
![Яқин Шарқ учун вақт деярли тугади расм](/uploads/posts/2024-08/x18e8f1e916_45013974_00768432_1280x0_80_0_0_495161e294d87a01db2ec532948a906e_jpg.webp.pagespeed.ic.0-7o3F_IWb.webp)
Яқин Шарқ учун вақт деярли тугади
![Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди расм](/uploads/posts/2024-08/xae6f1ca393_gettyimages-2164119916-2048x2048201-ymyh_ttj.webp.pagespeed.ic.rp7kBNmm2t.webp)
Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди
![Эрон олий раҳбари Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берди расм](/uploads/posts/2024-08/x674c671135_40565793_0022001239_1280x0_80_0_0_609705e542ad80a544942dceb213bb92_jpg.webp.pagespeed.ic.l72S9oarEu.webp)
Эрон олий раҳбари Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берди
![ОАВ: АҚШ ва Исроил Эроннинг зарбасини душанба куни кутмоқда расм](/uploads/posts/2024-08/x5eb1246247_wws8udisk6wi42kx2cebvl3snmdtycgn.webp.pagespeed.ic.oulaiomySs.webp)
ОАВ: АҚШ ва Исроил Эроннинг зарбасини душанба куни кутмоқда
![“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди расм](/uploads/posts/2024-08/xa2ee406a89_reuters-s-du3gjy.webp.pagespeed.ic.tFD5N2cbdE.webp)
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
![Эрдўған: 2024 йилги Олимпиада очилиш маросими ғазабга сабаб бўлди расм](/uploads/posts/2024-08/xe4c5e8a564_hytn80-liyvh2e8pk0uoojx0ncelv6eg.webp.pagespeed.ic.wNMPfAskPq.webp)
Эрдўған: 2024 йилги Олимпиада очилиш маросими ғазабга сабаб бўлди