Фото: BBC
Дунёдаги энг йирик А23а айсберги билан кутилмаган ҳолат юз берди. Мана бир неча ойдирки у Антарктида шимолидаги жойида айланмоқда, аслида эса улкан муз бўлаги энг кучли океан оқими орқали ҳаракатланиши керак эди.
Олимларнинг сўзларига кўра, майдони бўйича Катта Лондондан икки баробар катта муз бўлаги айланувчи улкан сув цилиндрига тушиб қолган. Океанологлар мазкур ҳолатни «Тейлор устуни» деб атайди ва А23а яна бир неча йил ушбу «асирликдан» қутула олмаслиги мумкин.
«Одатда айсбергларга вақтга боғлиқ объектлар сифатида қараймиз: улар парчаланиб, эриб кетади. Аммо буниси эмас. А23а — бу йўқолиб кетишни истамаётган айсбергдир», — дейди профессор Марк Брэндон.
Айсберг Антарктида соҳилларидан 1986 йилда ажралиб чиққан, бироқ кўп ўтмай Ведделл денгизига «тиқилиб қолган». Ўттиз йил давомида у статик «муз ороли» сифатида турди, жойидан қимирламади. 2020 йилга келиб у яна ҳаракатланишни бошлади. Апрель бошларида А23а Антарктиданинг циркумполяр оқимига кириб қолди — бу Ер юзидаги барча дарёларда оқадиган сувдан юз баробар кўпроқ сувни айлантирадиган улкан куч ҳисобланади.
Натижада оғирлиги триллион тоннага яқин бўлган айсберг Жанубий Атлантикага сузиб бориши керак эди. Бунинг ўрнига А23а бир жойда қотиб қолди. У Жанубий Оркней ороллари шимолида қолиб, кунига соат стрелкасига қарши тахминан 15 даражага бурилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди