12:29 / 05.08.2024
1 146

Зеленский Россия билан можаро ҳақида кутилмаган баёнот берди

Зеленский Россия билан можаро ҳақида кутилмаган баёнот берди
Фото: РБК
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатга қўшни давлатлар Москванинг эҳтимолий реакцияси туфайли Россия ракеталарини уриб туширишдан қўрқишини маълум қилди, дея “Strana.ua.” хабар берди.

Зеленский ҳамкорлар “ортиқча кескинлашувдан қўрқишларини” айтди, бироқ Киев бу мавзуни кўтариш ниятида, дейилади хабарда.

Украина раҳбари бу бир давлат учун жуда катта масъулият юклаши сабабли, давлатлар коалицияси зарурлигини таъкидлаган. Унинг даъво қилишича, Украина қўшни давлатлар билан Украина ҳудуди узра Россия ракеталарини уриб тушириш имкониятини муҳокама қилади.

Шу билан бирга, нашр НАТОнинг етакчи давлатлари (АҚШ, Германия ва Буюк Британия) раҳбарлари, шунингдек, альянс бош котиби НАТО давлатлари можаро иштирокчисига айланмаслик учун Россия ракеталарини уриб туширмаслигини таъкидлаганини эслатиб ўтган.

Россия томони Украинага қурол етказиб бериш келишувга халақит бераётгани, НАТО давлатларини можарога бевосита жалб қилаётгани ва “ўт билан ўйнашаётганини” бир неча бор таъкидлаган. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг қайд этишича, Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Москва учун қонуний нишонга айланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Россия билан можаро ҳақида кутилмаган баёнот берди