Шимолий Корея чегара қўшинлари янги баллистик ракеталар учун 250 та учиргич қурилмасини олди. Маросим Пхенянда бўлиб ўтди. Ким Чен Ин янги техникаларни армия учун «асосий ҳужум қуроли» деб атади.
Маросим олдидан у «КХДР қуролли кучларининг асосий ҳужум қуроли сифатида жорий этилаётган» ракеталарни кўздан кечириб, кейин уларни чегара қўшинларига топширган.
Йил бошидан бери Шимолий Корея бир қатор баллистик ракеталар синовларини ўтказди. Улардан баъзилари, жумладан, апрел ойида гипертовушли «Хвасонпхо-16Б» баллистик ракетасининг учирилишига Ким Чен Ин бошчилик қилган.
Июл ойи бошида Шимолий Кореянинг ракетасозлик бош бошқармаси янги «Хвасон-11да-4,5» тактик баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Янги ракета оғирлиги 4,5 тонна бўлган ўта йирик жанговар каллакка эга бўлиб, учиш максимал масофаси 500 км.ни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди