15:15 / 05.08.2024
463

Урушга олиб келса ҳам, Эрон Исроилдан қасос олишга ваъда берди

Урушга олиб келса ҳам, Эрон Исроилдан қасос олишга ваъда берди
Фото: The Times of Israel
Эрон Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг Теҳронда ўлдирилишига муносабатини юмшатишдан бош тортди, дея The Wall Street Journal (WSJ) манбалари хабар берди.

Қайд этилишича, Эрон расмийлари араб дипломатларига жавоб зарбаси урушга олиб келиши улар учун аҳамиятсиз эканини айтган.

WSJ маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар Европа ва бошқа ҳукуматлардан Эронга эскалацияга қарши хабар юборишни ва ҳар қандай жиддий ҳужум жавоб чораларига олиб келиши ҳақида огоҳлантиришни сўраган. Бундан ташқари, Вашингтон, Эроннинг янги президентининг Ғарб билан алоқаларини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлари, агар Эрон вазминлик кўрсаца, кўпроқ имкониятга эга бўлишига ишора қилган.

Эрон ва ҲАМАС Ҳаниянинг ўлдирилишида Исроилни айблаган, бироқ Исроил айбловларга изоҳ беришдан бош тортган. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси “қасос олиш муқаррар” эканини ва Исроил “қаттиқ жазо” олишини айтган. Axios нашри маълумотларига кўра, Эрон 5 август куни зарба бериши мумкин. Шу муносабат билан АҚШ Яқин Шарққа қўшимча кучлар юборган. Бир қатор авиакомпаниялар Тель-Авив ва Байрутга парвозларни тўхтатган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг