Фото: ТАСС
Жума куни Россия Давлат думасига Бош прокуратурага хорижий давлатларнинг кучишлатар тузилмаларига жиноий жавобгарлик остига тушган россияликларни қидириш учун мурожаат қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси муҳокамага киритилган.
РФ Бош прокуратураси “хорижий давлатларга нафақат чет эл фуқароларини, шунингдек, жиноят содир этган ва мамлакат ташқарисига чиқиб жазодан қутулиб қолишга уринаётган Россия фуқароларини жавобгарликка тортиш учун материаллар жўнатиши мумкин”, — деган РФ Давлат думасининг хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раҳбари Василий Пискарёв.
Унинг сўзларига кўра, тегишли ўзгартиришлар РФ Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддасига ўзгартириш киритилади.
Унинг қўшимча қилишича, янги қонун “жиноий судлов тизимининг жазонинг муқаррарлиги каби асосий принципини рўёбга чиқаришга ёрдам беради”.
Эмигрантларга “ов” учун кучишлатар тизимларга ҳокимият “экстремизм”га алоқадор деб ҳисобловчи ва мамлакатни тарк этган фуқароларнинг ягона давлат базаси ёрдам беради. Бундай базани тузишни РФ ИИВ 2025-2030 йиллар учун экстремизмга қарши курашиш стратегияси лойиҳаси киритган.
Ҳужжатга кўра, давлатга “экстремистик ташкилотларда иштирок этиш, шунингдек, нодўстона давлатларнинг чет элдаги марказларида ўқиш учун Россия Федерацияси ҳудудини тарк этган шахсларнинг маълумотлар базасини яратиш” зарурияти бор. Россия учун ташқи экстремистик таҳдидлар ортиб бормоқда, хориждан туриб ҳаракат қилувчи “экстремистлар” “жамиятдаги сиёсий вазиятни беқарорлаштириш” ва “рангли инқилоблар”га интилишмоқда, дейилади стратегия лойиҳасида.
Россиянинг Украинага бостириб кирганидан сўнг кейинги 100 йил ичида Россияда рўй берган энг йирик сиёсий иммиграция ҳарбий сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг янада кучайган, Европа давлатлари, Туркия ва собиқ иттифоқ давлатларини Россия паспорти соҳиблари билан тўлдирган. The Bell нашрининг жаҳоннинг 70 та давлати миграция хизматига асосланиб ҳисоблашича, 2024 йилнинг июл ойи ҳолатига 700 мингдан ортиқ релокантлар Россияга қайтмаган.
Эмигрантларни қидириб топишга Федерал солиқ хизмати ва банклар жалб қилинмоқда. ФСХга Россиянинг солиқ ва валюта резиденти статусини аниқлаш учун автоматик тизим яратиш, банкларга эса хорижда бўлиб турган мижозларни IP манзиллар ва геолокация тизимлари орқали аниқлаш вазифаси топширилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди