Фото: Getty Images
Эрон дунё фуқаро авиациясини яқин келажакда ўз ҳаво ҳудудига кирмасликка чақирди. Огоҳлантириш сабаблари маълум эмас, бироқ, Эрон расмийларининг Исроилга ҳужум қилиш ҳақидаги таҳдидлари давом этаётган бир пайтда юз берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) ёзди.
Бир кун аввал АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали суҳбат чоғида Теҳрон яқин 24-48 соат ичида Исроилга ҳужум қилиши мумкинлигини айтган эди.
Ушбу суҳбат ҳақида маълумот берган дипломатлардан бири сўзларига кўра, Эроннинг Исроилга ҳужуми апрел ойидаги ҳужумга ўхшаш бўлиши кутилмоқда. Шу вақтда Исроилга қарата юзлаб ракеталар ва дронлар учирилган эди.
Исроил ҳар қандай ҳужумдан ҳимояланишга ва жавоб беришга тайёрлигини билдирди. АҚШ Исроилни ҳимоя қилишга ёрдам беришини айтди.
WSJ таъкидлаганидек, бундай огоҳлантириш давлат авиацияси органлари томонидан муҳим фавқулодда маълумотларни тақдим этиш учун қўлланади ва ҳеч қандай қўшимча кўрсатмалар ёки асосларсиз фуқаро авиацияси учун парвозлар тақиқланишини англатади.
Ўтган ҳафтада Теҳронда ҲАМАС гуруҳининг сиёсий раҳбари Исмоил Ҳания бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Эрон бу жиноятда Исроилни айблади ва қасос олиш билан таҳдид қила бошлади. Ўз навбатида Исроил ҳодисага изоҳ бермади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ислом Каримов: «Сен нимага ўйин қиласан?»
Эрон олий раҳбари Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берди
Эрон Венгрия орқали Исроилга бўлажак ҳужум ҳақида огоҳлантириш юборди
Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади
ОАВ: АҚШ ва Исроил Эроннинг зарбасини душанба куни кутмоқда
ҲАМАСнинг янги етакчиси номи яқин кунларда эълон қилинади
“Ҳизбуллоҳ” ўнлаб ракеталар билан Исроил шимолига ҳужум қилди
Грузия парламенти спикери Саакашвили афв этилиши мумкинлигини айтди