Фото: Reuters
Эрон Исроилга қарши ҳужумга тайёрланмоқда ва Тел-Авивга огоҳлантириш юборган. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац маълум қилди, деб ёзди The Jerusalem Post.
Кац сўзларига кўра, Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто унга қўнғироқ қилиб, Эрон ташқи ишлар вазири Али Боқирийдан тегишли маълумот олганини айтган.
«Эрон бизга Исроилга ҳужум қилиш ниятида эканлигини айтди. Дунё Эрондан ҳар қандай тажовузкор ҳаракатлари учун жавобгарлик талаб қилиши керак», деди Кац.
Кац бошқа тафсилотларга тўхталмади.
Эрон 31 июлга ўтар кечаси Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавобан Исроилга зарба беришини эълон қилган эди. Исроил ушбу қотилликда расман жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Ўз навбатида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳукумати ҳам Эронга огоҳлантирувчи зарба беришни кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ислом Каримов: «Сен нимага ўйин қиласан?»
Эрон олий раҳбари Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берди
ҲАМАСнинг янги етакчиси номи яқин кунларда эълон қилинади
Эрон Исроилга таҳдидлар ортидан ўз ҳаво ҳудудини ёпди
ОАВ: АҚШ ва Исроил Эроннинг зарбасини душанба куни кутмоқда
Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади
“Ҳизбуллоҳ” ўнлаб ракеталар билан Исроил шимолига ҳужум қилди
Малайзиядаги кўргазмада Ўзбекистон миллий стенди ташкил қилинди