Фото: Mohammad Ponir Hossain / Reuters
Бангладеш армияси бошлиғи генерал Вақер Уз-Замон мамлакатда ўтиш даври ҳукумати тузилишини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.
Бу баёнот бош вазир Шайх Ҳасина норозилик намойишлари остида расмий қароргоҳини тарк этганидан кейин янгради.
«Барча сиёсий партиялар вакиллари билан самарали музокаралардан сўнг биз ўтиш даври ҳукуматини тузишга қарор қилдик. Энди вазиятни ҳал қилиш учун Бангладеш президенти Муҳаммад Шаҳобиддин билан учрашув ўтказамиз», — деди у матбуот анжуманида.
Бош қўмондоннинг қайд этишича, агар намойишлар ва зўравонликлар тўхтаса, мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга ҳожат қолмайди.
Уз-Замон тартибсизликлар иштирокчиларининг ўлими юзасидан тергов олиб боришга ваъда берди.
Генерал, шунингдек, норозилик марказларидан бирига айланган Дакка университети профессори Осиф Назрулани талабаларга мурожаат қилиб, намойишларни тўхтатишга чақирди.
Душанба куни минглаб намойишчилар Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасинанинг расмий қароргоҳи бўлган Даккадаги «Ганобхабана» мажмуасига бостириб киришди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ва ВВС хабар берди.
Ҳасина ва унинг синглиси тартибсизликлар вақтида расмий қароргоҳини тарк этгани хабар қилинган. Улар ҳарбий вертолётда хавфсизроқ жойга қочган.
Маълумотларга кўра, армия қўмондони Вақер-Уз-Замон сиёсий партиялар етакчилари билан маслаҳатлашувлар ўтказган.
Оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Шайх Ҳасина мамлакат бош вазири лавозимини тарк этгани ҳақида хабар тарқатди.
Бангладешда оммавий тартибсизликлар мамлакат ҳукумати давлат лавозимлари учун кўпчилик квоталар бекор қилинганидан кейин бошланди.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, тартибсизликлар пайтида 147 киши ҳалок бўлган. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, қурбонлар сони 200 дан ошган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди