Фото: AP Photo
Исроил армияси 5 август куни Ғазода ҲАМАС ҳаракатининг батальон қўмондони Жобир Азиз, бир неча соат ўтиб эса Ливан жанубидаги ҳаво ҳужумида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати қўмондони Али Жамол Алдин Жавод ҳам ҳалок бўлганини маълум қилди.
Исроил армияси маълумотларига кўра, Жобир Азиз бир кун аввал, 4 август куни Ғазо секторидаги ҲАМАС қўмондонлик пункти жойлашган Ҳасан Саламе ва Носир мактабларига берилган зарба натижасида ҳалок бўлган. Қўмондон билан бирга бошқа ҳарбийлар ҳам ўлдирилган. Азиз 2020 йилдан бери ҲАМАСнинг ал-Фурқон батальонига қўмондонлик қилиб келган.
"У 2023 йил октябрь ойида Исроилга қарши ҳужум режалаштирган ва уларда иштирок этган", дейди Исроил армияси.
Ливан жанубидаги Эбба ҳудудида “Ҳизбуллоҳ”нинг Радван махсус кучлари қўмондони Али Жамол Алдин Жавад ҳам ўлдирилган. Исроил армияси хабарга ҳужум акс этган видеони илова қилган. Унда Исроил армияси ҳаракатланаётган машинага ҳужум қилгани тасвирланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди