Фото: власт.кз
Киевнинг мақсади бу йил Украинадаги можарога барҳам бериш учун асос тайёрлашдан иборат. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Киев Украина “тинчлик формуласи”ни амалга ошириш устида ишлашда давом этмоқда. У, хусусан, Боцвана Швейцариядаги саммит коммюникесига қўшилганини айтган. Бундан ташқари, ишчи гуруҳлар аъзолари билан “тинчлик формуласи” бандларининг мазмун-моҳияти юзасидан музокаралар давом этаётганини қўшимча қилган.
"Бизнинг қатъий мақсадимиз жорий йилда бу урушни адолатли тугатиш учун ҳақиқий пойдевор тайёрлашдир. Ва буни уддалашнинг имкони бор", дейди Украина раҳбари.
15—16 июнь кунлари Швейцариянинг Бюргеншток шаҳрида Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича биринчи конференция бўлиб ўтган эди.
Зеленский ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган иккинчи саммитда Россия вакиллари ҳам иштирок этиши кераклигини таъкидлаган.
Россия биринчи тадбирга таклиф этилмаган эди. Россия ТИВ вакили Михаил Галузин Россия июнь ойида бўлиб ўтган Швейцария конференциясидаги каби Украина бўйича янги саммитда иштирок этишни режалаштирмаётганини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди