Фото: Google Images
Испаниянинг Futuro Vegetal экологик ташкилоти фаоллари аргентиналик футболчи Лионель Мессининг Ибиза оролидаги уйи фасадига бўёқ сепиб кетишди. Бу ҳақда ташкилотнинг Х ижтимоий тармоғидаги хабарида айтилган.
Futuro Vegetal вакилларининг таъкидлашича, мазкур уй “футболчи 11 миллион еврога сотиб олган ноқонуний иншоотдир”.
“Аҳолининг энг бой 1 фоизи энг камбағал учдан икки қисми каби бир хил миқдордаги карбонат ангидрид чиқиндиларига жавобгардир”, дейилади уларнинг баёнотида.
Аввалроқ Futuro Vegetal тарафдорлари Испанияда бир неча бор норозилик намойишлари уюштирган. Улар пойтахт аэропорти ишига халақит берган, Мадрид йўлларида транспорт ҳаракатини тўсиб қўйган, қироллик парламенти биносига бўёқ сепган.
2022 йилда икки фаол Мадриддаги Prado миллий музейида испан рассоми Франсиско Гойянинг (1746-1828) картиналари рамкаларига ҳам қўлларини ёпиштириб олиб, ўз эътирозларини шу тариқа билдирган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди