Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоманаийдан ҲАМАС сиёсий етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши юзасидан Исроилга вазминлик билан жавоб қайтаришни сўради. Бу ҳақда Reuters Эрон манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Путин бу хабарни етказиш учун ўзининг узоқ йиллик сафдоши, Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгуни Теҳронга юборган. Шойгунинг Эрон юқори мартабали мулозимлари билан учрашувида қатнашган икки манбанинг айтишича, Москва Теҳронга Исроил тинч аҳолисига ҳужум қилмасликни маслаҳат берган.
Манбаларга кўра, Шойгунинг ташрифи Москва Яқин Шарқдаги урушнинг олдини олиш учун Эронга вазминлик зарурлигини билдиришда қўллаган бир неча усуллардан бири бўлган холос.
Ўз навбатида Теҳрон Россияда ишлаб чиқарилган Су-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича Москвага босим ўтказган, деди Теҳрондаги учрашувда иштирок этган манбалар.
Аввалроқ, Яқин Шарқдаги кенг кўламли кескинлашув фонида Россиянинг собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу Эронга борди. Сафарнинг расмий мақсади сифатида иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш экани айтилди.
The New York Times газетасининг ёзишича, Эрон Исроилга кенг кўламли ҳужумга тайёрланар экан, Россиядан замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва радарларни сўраган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи