date

Париж-2024. Индонезия бадминтончиларининг 53 минг евросини ўғирлаб кетишди

Париж-2024. Индонезия бадминтончиларининг 53 минг евросини ўғирлаб кетишди
Париждаги Олимпия ўйинларига келган Индонезия бадминтон терма жамоаси ичида 53 минг евро бўлган сумкани ўғирлатиб қўйди. Бу ҳақда мамлакат бадминтон федерациясига асосланиб Antara (Индонезия) агентлиги хабар берди.

Аниқлик киритилишича, терма жамоа менежери Арманд Дармажига тегишли ушбу сумкада, шунингдек, кредит картаси ва паспорт ҳам бўлган.

Дармажи Индонезия элчихонаси ва полицияга мурожаат қилган, бироқ ўғрилар топилмаган, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Париж-2024. Индонезия бадминтончиларининг 53 минг евросини ўғирлаб кетишди