Фото: AP
АҚШда сўнгги ўтказилган сўровномалар мамлакат аҳолисининг катта қисми Исроилни Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” ҳужумидан ҳимоя қилиш учун қўшин жўнатишга қарши эканлигини кўрсатган. Бу ҳақда Ғарб нашрларига таяниб, Al Arabiya манбаси хабар берди.
6 август куни ўтказилган сўровномаларда америкаликлар фаол қатнашган. Сўровномадан олинган натижалар эса фуқаролар ҳукуматнинг Исроилни ҳимоя қилиш кампаниясига қарши муросасиз кайфиятда эканини кўрсатган.
Умуммиллий сўровнома Чикаго шаҳридан бошланган. Уни “Глобал масалалар бўйича кенгаш” таҳлил маркази ташкил этган ва бутун мамлакат миқёсида ёйилишини таъминлаган. Жараёнлар 2024 йилнинг 21 июнидан 1 июлга қадар давом этган.
Сўровномада қатнашганларнинг 56 фоизи Исроилни ҳимоя қилиш учун Америка қўшинларидан фойдаланишга қарши чиққан, 42 фоиз ҳолатда эса фуқаролар мамлакатнинг Яқин Шарқдаги манфаатларини ҳимоя қилиш учун Исроилни ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаган.
Сўров натижаларига кўра, 7 октябрь куни ҲАМАС ҳужумига жавобан Исроилнинг Ғазони бомбардимон қилиши америкаликлар ичида Тель-Авивга нисбатан хайрихоҳликни камайтирган. Фуқароларнинг катта қисми агрессия уюштираётган давлатга ён босиш унинг жиноятига шерик бўлиш эканини маълум қилган.
Бошқа томондан, сўровда қатнашганларнинг тахминан 54 фоизи Фаластин ва Исроил тинчлик келишувига эришиши учун АҚШ кучларининг Ғазога кириши зарурлигини истисно қилмаган. Аммо бу кучлар Исроилга ён босмаслиги, ҲАМАСга қарши кампанияда қатнашмаслиги керак.
Маълумотларга кўра, айни дамда Яқин Шарққа Америка ҳарбий техникалари ва кучлари юбориш давом этмоқда. Бундан асосий мақсад эса Эрон ва унга иттифоқчи кучларнинг Исроилга қарши ҳужумларига тайёргарлик кўриш. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ислом Каримов: «Сен нимага ўйин қиласан?»
Эрон Исроилга таҳдидлар ортидан ўз ҳаво ҳудудини ёпди
Эрон Исроилга ҳужум қилиш олдидан Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
ҲАМАСнинг янги етакчиси номи яқин кунларда эълон қилинади
Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди
Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади
Эрон Венгрия орқали Исроилга бўлажак ҳужум ҳақида огоҳлантириш юборди
Эрон Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сўради