Фото: Anadolu agency
Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор вилоятининг бир қанча ҳудудларида араб қабилалари ва YPG (КИПнинг Сурия қаноти) ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.
7 август, чоршанба куни эрталаб YPG томонидан босиб олинган ҳудудларда тўқнашувлар юз берди.
«Анадолу» агентлигининг маҳаллий манбаларга таянган ҳолда маълум қилишича, YPG/КИП ва араб қабилалари вилоятнинг шарқий ва жануби-шарқий чеккаларидаги тўққизта жойда шиддатли тўқнашувга киришган.
Араб қабилалари Бусайра, Ибреҳийя, Элҳариже, Тайян, Зибан ва Эллатва қишлоқларидаги YPG/КИП назорат пунктлари ва қароргоҳларига ҳужум қилди. Шунга ўхшаш тўқнашувлар Дайр-аз-Зорда аввал ҳам содир бўлган.
YPG/КИПнинг Дайр-аз-Зордаги мавжудлиги
YPG/КИП томонидан АҚШ армияси кўмагида ИШИДга қарши кураш остида қўлга олинган Дайр аз-Зорнинг бутун аҳолиси фақат араблардан иборат.
Ташкилот ўзи эгаллаб олган ҳудудларда араб болаларини ўз сафига жалб қилади.
Жангчилар нефт қудуқларини эгаллаб олган ва АҚШ санкцияларига қарамай, Дамашққа контрабандачилар орқали сотмоқда. Олинган маблағлар ҳарбий ҳаракатларга сарфланади, маҳаллий аҳоли эса хизмат ва ёрдамдан маҳрум экани айтилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди