Фото: Google Images
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатдаги ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна 90 кунга узайтирди. Ҳарбий ҳолатнинг аввалги узайтирилиши 11 августда тугаши керак эди.
Мамлакатда ҳарбий ҳолат 2024 йилнинг 22 февралида жорий қилинган. Ўшандан бери у мунтазам равишда узайтирилди.
Владимир Зеленский охирги марта жорий йилнинг 9 май куни, президентлик муддати тугаши арафасида ҳарбий ҳолатни узайтирган эди. Аввалроқ у Киевнинг мақсади бу йил Украинадаги можарога барҳам бериш учун асос тайёрлашдан иборат эканини маълум қилганди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Киев Украина “тинчлик формуласи”ни амалга ошириш устида ишлашда давом этмоқда. У, хусусан, Ботсвана Швейцариядаги саммит коммюникесига қўшилганини айтган. Бундан ташқари, ишчи гуруҳлар аъзолари билан “тинчлик формуласи” бандларининг мазмун-моҳияти юзасидан музокаралар давом этаётганини қўшимча қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар