![Путин Украина қуролли кучларининг Курск вилоятига ҳужуми муносабати билан йиғилиш ўтказди](/uploads/posts/2024-08/x01021f401f_vi6wnvs6lw1mwurdjdkaiswdnnhlznve.webp.pagespeed.ic.d2HRp4cHP2.webp)
Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Андрей Белоусов, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов, ФХХ директори Александр Бортников ва Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу иштирокида Курск вилоятидаги вазиятга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Путиннинг сўзларига кўра, Герасимов тезкор бошқарув пунктларидан бирида. У Курск яқинидаги вазият ҳақида видеоалоқа орқали маълум қилди.
Бош штаб бошлиғининг таъкидлашича, 6 август куни Украина Қуролли кучларининг минг кишидан иборат бўлинмалари «Суджа тумани ҳудудининг бир қисмини эгаллаб олиш мақсадида ҳужумга ўтган». Унга кўра, Украина қуролли кучларининг Курск йўналиши бўйича Россияга чуқур кириб бориши тўхтатилган. Унинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари 315 кишини ташкил этган, жумладан, камида 100 киши ҳалок бўлган, қолганлари яраланган. Шунингдек, унга кўра, 54 та зирҳли техника, жумладан, еттита танк йўқ қилинган.
«Операция душманни тор-мор этиш ва давлат чегарасигача чиқиш билан якунланади», деб якунлади Герасимов ўз ҳисоботини.
6 августга ўтар кечаси Украина қўшинлари Россиянинг Курск вилоятига кирди ва чегара зонасида мустаҳкам ўрнашиб олди. Россия Мудофаа вазирлигига яқин бўлган «Рибар» ҳарбий телеграм-каналининг хабар беришича, 7 августга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Суджа туманидаги Николаево-Дарино, Свердликово ва Дарино қишлоқларини ишғол қилган. Шунингдек, Украина қуролли кучлари «Суджа» газ тақсимлаш станциясини эгаллаган, у орқали газ Украинадан Европага етказилади.
Турли манбаларга кўра, Украина қуролли кучларининг бир ёки иккита баталони Курск вилояти ҳудудига кирган. Қайд қилинишича, 400 нафаргача Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари ҳудудга кирган, яна 2 минг нафари чегарада тўпланган. Жангларда Украина ва Россия томони техникада йўқотишларга учрагани таъкидланмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Эрон Венгрия орқали Исроилга бўлажак ҳужум ҳақида огоҳлантириш юборди расм](/uploads/posts/2024-08/x9b2907774d_88o85pgxbk2v-zbdglrfjjheuulmuaat.webp.pagespeed.ic.ieFRjbsIZF.webp)
Эрон Венгрия орқали Исроилга бўлажак ҳужум ҳақида огоҳлантириш юборди
![Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади расм](/uploads/posts/2024-08/x31b37e8f54_156107_94769eaf5906a54351cb9e52faad.webp.pagespeed.ic.6EtFM5KR3p.webp)
Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади
![Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди расм](/uploads/posts/2024-08/x2c8b55864c_ko9eaz9k01x6impmks9dcm1rkzt-kok2.webp.pagespeed.ic.38xibNjMh1.webp)
Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди
![Эрон Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сўради расм](/uploads/posts/2024-08/x2447a50678_nk8ooc0f-cery7-rjwurbenkmk9a0buj.webp.pagespeed.ic._tU9vbMUCb.webp)
Эрон Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сўради
![ҲАМАСнинг янги етакчиси номи яқин кунларда эълон қилинади расм](/uploads/posts/2024-08/x9c95a1e46a_hamas2-gqzqrytd.webp.pagespeed.ic.M_KX7PhS9A.webp)
ҲАМАСнинг янги етакчиси номи яқин кунларда эълон қилинади
![Эрон Исроилга таҳдидлар ортидан ўз ҳаво ҳудудини ёпди расм](/uploads/posts/2024-08/x0a075a2f5b_k3bfb7ljw-jrrrpfj-imwlc1sclslfab.webp.pagespeed.ic.bW2F9qfzVt.webp)
Эрон Исроилга таҳдидлар ортидан ўз ҳаво ҳудудини ёпди
![Эрон Исроилга ҳужум қилиш олдидан Россиядан ҳарбий ёрдам сўради расм](/uploads/posts/2024-08/xdf48e0a017_photo_2024-08-06_17-20-59-drotdlbc.webp.pagespeed.ic.cqSVYm4ru8.webp)
Эрон Исроилга ҳужум қилиш олдидан Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
![Америкаликларнинг катта қисми Исроилни ҳимоя қилиш учун қўшин юборишга қарши расм](/uploads/posts/2024-08/xb7892970ea_reuters1-uuaqqfsh.webp.pagespeed.ic.2ih5P64NxQ.webp)
Америкаликларнинг катта қисми Исроилни ҳимоя қилиш учун қўшин юборишга қарши