14:50 / 08.08.2024
30

Moscow Calling канали маъмури қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Moscow Calling канали маъмури қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Фото: Москва умумий юрисдикция судлари
Москванинг Черёмушкино туман суди Moscow Calling Telegram-канали маъмури Андрей Куршинга айблов ҳукми чиқарди. Донбассдаги жанговар ҳаракатларда қатнашган Куршин Россия Қуролли кучлари ҳақида «фейклар» тарқатганликда айбдор деб топилиб, олти ярим йилга умумий режимли колонияга ҳукм қилинди, деб хабар берди чоршанба, 7 август куни Москва умумий юрисдикция судлари матбуот хизмати.

Бундан ташқари, блогерга тўрт йилга веб-сайтларни бошқариш тақиқланган. Айблов 7 йил қамоқ жазосини сўради. Куршин суд залида ҳибсга олинди, деб ёзади "Медиазона".

Таъқиб қилишга сабаб - иккита хабар

Куршинга қарши жиноий иш унинг ўн минглаб обуначиларга эга бўлган ҳарбий блогида Россия Кривий Рих шаҳрига ва Запорижжя вилоятининг Волнянский тумани марказий минтақавий клиник касалхонаси туғуруқ бўлимига қилинган ҳужуми ҳақидаги икки хабардан сўнг очилган. У 2023 йил август ойи охирида қўлга олинган ва уй қамоғига жойлаштирилган. 2024 йил январ ойида Андрей Куршин «хорижий агентлар» реестрига киритилган.

Андрей Куршин 2014 йилдан бери бир неча йил «ДХР» тарафида жанг қилган. Кейинчалик унинг позицияси бироз ўзгарди, у Telegram-каналида Украинага қарши урушнинг радикал тарафдорлари ва таниқли Z-блогерларни танқид қилди, деб ёзади "Медиазона". BBC рус хизматининг таъкидлашича, 2022 йил баҳорида Moscow Calling рус қўшинларининг Бучадаги жиноятлари ҳақида маълумот чоп этган кам сонли ватанпарвар блоглардан бири бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Moscow Calling канали маъмури қамоқ жазосига ҳукм қилинди