![Афғонистонда қайта тикланган Наибобод темир йўл станцияси очилди](/uploads/posts/2024-08/x6bd987ad95_2024-08-082021_53_10-nf-y2qrr.webp.pagespeed.ic.j-i2YDhXrt.webp)
Фото: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
Афғонистонда 7 август куни тикланган Наибобод темир йўл станциясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, тиклаш ишлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Термиз минтақавий темир йўл узел ва Sogdiana Trans билан ҳамкорликда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Афғонистон темир йўл бошқармаси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилди.
![](/uploads/posts/2024-08/xd7237c80a0_2024-08-082021_53_12-9rampnwp.webp.pagespeed.ic.VWAELcZqE5.webp)
Фото: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
Очилиш маросими давомида Наибобод станциясига биринчи юк вагонлари келди, бу эса минтақанинг транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда янги босқичнинг бошланишини англатади.
![](/uploads/posts/2024-08/x0390d8bd99_2024-08-082021_53_14-q4trnuuf.webp.pagespeed.ic.vXdFN4ThYh.webp)
Фото: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
Денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакат Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан ўз ҳудудидан ўтадиган автомобиль ва темир йўл йўналишлари орқали боғлашда муҳим роль ўйнайди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбек темир йўл мутахассислари томонидан тикланган Наибобод станцияси Россия, Қозоғистон, Хитой ва Европа мамлакатларидан Афғонистон орқали Покистон, Ҳиндистон ва бошқа Жанубий Осиё мамлакатларига юкларни ташиш учун муҳим марказ бўлади.
![](/uploads/posts/2024-08/xace8030749_2024-08-082021_53_16-nct54o0x.webp.pagespeed.ic.tg7h90GmKE.webp)
Фото: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
Мозори Шариф – Кобул – Харлачи йўналиши бўйлаб Трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу лойиҳа минтақадаги логистика алоқаларини сезиларли даражада яхшилаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратишга ваъда беради.
![](/uploads/posts/2024-08/xf10398ae8c_2024-08-082021_53_18-tjlkmfdx.webp.pagespeed.ic.LeoGF4x5Ew.webp)
Фото: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
Афғонистон томони ўзбекистонлик ҳамкасбларига 75 километр узунликдаги темир йўл линияси ва Наибобод станциясидаги таъмирлаш-тиклаш ишлари учун миннатдорчилик билдирди. Иккала томон ҳам барча иштирокчилар учун ўзаро манфаатли бўладиган ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдорлигини билдирди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Париж-2024. Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди расм](/uploads/posts/2024-08/x886631f70e_b0672e585c6f6e058994de4706e792d6.webp.pagespeed.ic.yx3hRxeNh9.webp)
Париж-2024. Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди
![Эрон яқин муддатда Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин расм](/uploads/posts/2024-08/x47649d0d39_reuters1-w1asu30n.webp.pagespeed.ic.45Nw2vgfT8.webp)
Эрон яқин муддатда Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин
![Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар расм](/uploads/posts/2024-08/xdff19b8950_66b49f93055ed.webp.pagespeed.ic.U2HKwLE54_.webp)
Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар
![Париж—2024. Таэквондочи Улуғбек Рашитов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди расм](/uploads/posts/2024-08/x8d6ce09051_photo_2024-08-08_14-44-43-zko5ouik.webp.pagespeed.ic.OMzO0M9tgD.webp)
Париж—2024. Таэквондочи Улуғбек Рашитов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди
![Украинадан кутилмаган юриш: Курск фронтини очишдан мақсад нима? расм](/uploads/posts/2024-08/xb2e4ea9223_mp8nowvthkdr9cegjemt79l0k6p8r2mw_medium.webp.pagespeed.ic.pRVWHqqhbo.webp)
Украинадан кутилмаган юриш: Курск фронтини очишдан мақсад нима?
![Трамп ва Ҳаррис ABC телеканалида дебат ўтказади расм](/uploads/posts/2024-08/x08f0fde32d_dmyybakq-mh49y2cq4eylmsmwdivsqwd.webp.pagespeed.ic.Q6-nFUfBC6.webp)
Трамп ва Ҳаррис ABC телеканалида дебат ўтказади
![Париж—2024. Абдумалик Ҳалоков австралиялик рақибини мағлуб этиб, финалга йўл олди расм](/uploads/posts/2024-08/x1ad3af4e2d_b86ab97b473737b3e576c3dd1ae77071.webp.pagespeed.ic.N5FJWUhkGW.webp)
Париж—2024. Абдумалик Ҳалоков австралиялик рақибини мағлуб этиб, финалга йўл олди
![«Самарқанд-Хоразм» йўналишида кетаётган Kia автомобили салонидан 3 килога яқин «опий» моддаси топилди расм](/uploads/posts/2024-08/x6c2512c63b_920__95_2922710600.webp.pagespeed.ic.QUKyg8TkvY.webp)
«Самарқанд-Хоразм» йўналишида кетаётган Kia автомобили салонидан 3 килога яқин «опий» моддаси топилди