Фото: Getty Images
АҚШ махсус прокурори Дэвид Вайс офиси президент Жо Байденнинг ўғли — Хантер ҳамда унинг бизнес-шерикларини руминиялик олигархдан Америка давлат идорасига таъсир кўрсатиш ваъдаси остида 3 миллион доллар олганликда айблади, деб хабар беради ABC News.
Судга тақдим этилган материалларга кўра, руминиялик бизнесмен Габриэл Поповичиу 2015 йилда Хантер Байденни юридик топшириқларни бажариш учун ёллаган. Шундан кейин олигархга ўз юртида коррупция бўйича айблов эълон қилинган.
Материалларда қайд этилишича, АҚШ президенти Байденнинг ўғли Поповичиудан Америка расмийларига таъсир ўтказиш, ўз навбатида улар Руминияда илгари сурилган айбловни тергов қилишлари эвазига пул олганини тасдиқловчи далиллар бор.
Махсус прокуратурага кўра, томонлар бундай лоббистик фаолият Хантернинг отасини сиёсий карьерасига салбий таъсир кўрсатишини яхши тушунган, шу сабабдан битим «унинг асл мақсадини яширган» ҳолда тузилган.
2023 йил сентябрида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг собиқ спикери, республикачи Кевин МакКарти Вакиллар палатасининг қўмиталари АҚШ президенти Жо Байденга импичмент жараёнини бошлаши мумкин бўлган тергов ишларини бошлаганини эълон қилди.
Республикачиларга кўра, Байден 2009-2017 йилларда вице-президент бўлиб ишлаган вақтида ўғли Ҳантернинг хорижий тижорат лойиҳаларидан даромад олган. Бунда Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) собиқ махфий ахборотчиси Александр Смирнов кўрсатмалари асос қилиб олинган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Украина F-16 ва ҲҲМни кузатиб борган Россия агентларини фош қилди