20:30 / 09.08.2024
67

Россия ва Хитой санкциялар таҳдиди туфайли бартерга ўтмоқда

Россия ва Хитой санкциялар таҳдиди туфайли бартерга ўтмоқда
Фото: Sinxua
Россия ва Хитой бартер савдосини йўлга қўйишни режалаштирмоқда ва шу тариқа АҚШ назоратидаги банк тизимларидан фойдаланишни чеклашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда учта манбага таяниб Reuters хабар берди.

Маълум бўлишича, АҚШ санкциялари таҳдиди туфайли Россия ва Хитой ўртасидаги икки томонлама тўловлар кечикишидан сўнг, кичик Хитой минтақавий банклари кўринишида вақтинчалик ечимлар пайдо бўлди, аммо тўловлар билан боғлиқ муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда.

"Бартер савдолари Москва ва Пекинга Ғарб регуляторлари учун икки томонлама битимларнинг шаффофлигини камайтириш ва валюта рискларини чеклаш имконини беради", дея қайд этади нашр.

Reuters манбаларига кўра, бу кузда қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ иккита бартер битими кутилмоқда. Тафсилотларни ошкор қилишдан бош тортган йирик рус банкининг топ-менежери бартер схемасини тайёрлаш ҳақида эълон қилган. Россия саноат компанияси суҳбатдошининг айтишича, Хитойдан ускуналар эвазига Россиядан металл экспорт қилиш муҳокама қилинмоқда.

Бартер савдоси, Россия ҳукуматидаги манбага кўра, санкцияланган ва фуқаролик товарлари учун тўлов билан боғлиқ муаммоли вазиятдан чиқиш йўлини таклиф қилади. Унинг таъкидлашича, Россия етакчиси Владимир Путиннинг 2024 йил май ойида Хитойга қилган сафаридан кейин ҳам бу соҳадаги истиқболлар яхшилангани йўқ.

Reutersнинг қайд этишича, Россия ва Хитой ўртасидаги савдо тарихида бартер битимлари 2019 йилда бўлиб ўтган, ўшанда Пекин Малайзиядан қарийб 150 миллион долларлик палма ёғини қурилиш хизматлари, табиий ресурслар, фуқаролик ва мудофаа ускуналари учун алмашишга рози бўлган.

Россия бизнеслари учун Хитой банкларида долларда операцияларни амалга оширишдаги қийинчиликлар 2023 йил охирида — АҚШ президенти Жо Байденнинг фармонидан кейин бошланган. Фармонга кўра, агар учинчи давлат банклари Россия ҳарбий-саноат комплексига ёрдам бераётганда қўлга олинса, уларга қарши санкциялар жорий этилади.

2024 йил апрель ойида The Wall Street Journal Қўшма Штатлар Хитойнинг айрим банкларини жаҳон молия тизимидан узиб қўйиши мумкин бўлган санкцияларни ишлаб чиқаётгани ва шу тариқа Пекиннинг Россия ҳарбий саноатини қўллаб-қувватлашига чек қўйиш ниятида эканлиги ҳақида хабар берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва Хитой санкциялар таҳдиди туфайли бартерга ўтмоқда