22:43 / 09.08.2024
109

Францияда 12 мингдан ортиқ уйсизлар норозилик намойиши ўтказди

Францияда 12 мингдан ортиқ уйсизлар норозилик намойиши ўтказди
Фото: Google Images
Францияда 12 мингдан ортиқ уйсизлар норозилик намойиши ўтказди, аммо ҳукумат уларга эътибор қаратмади. Париждаги XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик туфайли шаҳарни тарк этишга мажбур бўлган ўн икки мингдан ортиқ Франция фуқаролари норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақида Haber Global хабар бермоқда.

Улар Эммануэль Макрон ҳукуматига уй-жой бериш талаби билан мурожаат қилган. Бироқ француз ҳукумати уларнинг чақириқларини эътиборсиз қолдирди. Бунинг ўрнига полиция аралашиб, намойишчиларни тарқатиб юборишга ҳаракат қилди.

Намойишчилар қаршилик кўрсата олишмади ва полиция уларнинг чодирларини бузиб ташлаганини томоша қилишга мажбур бўлишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг