Фото: Дунё
8 август куни Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими ходимлари Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти Одинцово шаҳар округидаги бошқармасида бўлишди.
Ижтимоий тармоқларда Россия Ички ишлар вазирлигининг Одинцово шаҳар округидаги 5-полиция бўлимида 4 кундан ортиқ вақт давомида 15 нафар Ўзбекистон фуқаролари ноқонуний ушлаб турилганлиги ҳақида видео-материал тарқатилган эди.
Ташриф давомида полиция бўлимида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги аниқланди, улар ўтказилган рейд натижасида ҳибсга олинган. Ватандошлар Москва вилояти ҳудудида, тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан меҳнат фаолияти билан шуғулланганлари маълум бўлди.
9 август куни ушбу фуқаролар мамлакатдан чиқариб юбориш учун Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бош бошқармаси чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)