Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, собиқ президент Дмитрий Медведев Германияга таҳдид қилди.
«Bild» нашри Украина қуролли кучлари томонидан Россиянинг Курск вилоятига уюштирилган ҳужумда Германияда ишлаб чиқарилган камида 3 та «Marder» танкидан фойдаланилгани ҳақида ёзганди. Медведев бунга жавобан Берлинга ҳужум билан пўписа қилди.
«Немисларнинг «Bild» нашри реваншистик руҳда мақола чоп этди. Унда немис танклари Россия заминига қайтгани ҳақида ғурур билан ёзилган. Бунга жавобан биз Россиянинг янги танклари (Берлиндаги) Республика майдонига кириши йўлида қўлимиздан келган барча чораларни кўрамиз», – деб ёзган Россия собиқ президенти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус немис ҳарбий техникаси Украина томонидан Россияга ҳужум учун фойдаланиши бўйича саволга аниқ жавоб бермаган. Бундестагнинг мудофаа қўмитаси раиси Маркус Фабер эса немис ҳарбий техникаси Киевга топширилган вақтдан эътиборан Украина мулкига айланишини айтган.
Аввал хабар берганимиздек, Украина ҳарбийлари 6 август куни Курск вилоятига бостириб кирди. Улар Россия ҳудудига 10 километргача ёриб киргани айтилмоқда. Рус армияси ҳозирга қадар ҳам украиналикларни сиқиб чиқара олмаган.
Кутилмаган ҳужум Россия сиёсий доираларида асабийлик ва саросима туғдирди. Д.Медведевнинг таҳдидли пости ана шу кайфият маҳсулидир. У бунга қадар ҳам баҳсли баёнотлар берган. Жумладан, Москва ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканини бир неча бор писанда қилган.
Сўнгги икки йилда анча совуқлашган Москва ва Берлин муносабати бир ой аввал янада таранглашди. Гап шундаки, НАТОнинг жорий йил 10 июль куни бўлиб ўтган саммитида АҚШ Россиянинг ҳарбий салоҳиятини тийиб туриш ва Шимолий альянс доирасидаги ҳамкорларини ҳимоя қилиш учун Европа бўйлаб, хусусан, Германияга узоқ масофага учувчи ракеталарни жойлаштириш режасини эълон қилди. Таҳлилчилар Германияда «совуқ уруш» давридан буён илк бор Россия ҳудудидаги нишонларга қадар етиб борувчи ракеталар жойлаштирилаётганини таъкидлаган.
Россия президенти Владимир Путин АҚШ ва Германияга «жавоб» ваъда қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: қурбонлар сони 25 кишига етди
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади