Фото: “БелТА”
Украина ҳарбий дронлари 9 август тунида Беларусь ҳаво ҳудудини бузиб кириб, қатор объектларга ҳужум уюштиришга уринган. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко берган маълумотга асосланиб, “БелТА” нашри хабар берди.
Беларусь раҳбари Александр Лукашенко 10 август куни Шклов туманига иш сафари чоғида мамлакат ҳаво ҳудудига кириб келган украин дронлари йўқ қилинганини айтиб ўтган. Ушбу кўринишдаги ҳаво ҳужуми Беларусдан ташқари Россиянинг жануби-ғарбий қисмларида ҳам кузатилган.
“Кеча соат 18:10 да Беларусь ҳарбий-ҳаво кучлари шай ҳолатга келтирилди. Биз буни биринчи рақамли тайёрлик деб атаймиз. Гап шундаки, Украина қуролли кучлари барча қоидаларни бузиб, Беларусь ҳаво ҳудудига кирди. Бу шарқий йўналишда, Костюковичи тумани яқинида содир бўлди”, деган Лукашенко.
Беларусь ҳарбийлари тунда фавқулодда шайлик сигнали тарқатиб, қирувчи самолётлар ва ҳарбий вертолётларни чегарага юборган. Ҳарбий иншоотлар ва корхоналар зудлик билан мудофаа режимига ўтказилган.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Беларусь осмонида бир нечта дронларни йўқ қилди. Вайрон бўлган учар қурилмаларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Уриб туширилган объектлар ҳужум дронлари бўлган ва улар Украинадан учиб келган. Бир нечта дронлар Беларусь орқали Россия ҳудудига ўтиб кетган”, дейилади Беларусь раҳбари баёнотида.
Россия ҳудудига ўтган дронлар Ярославл ва Смоленск осмонида уриб туширилган. Беларусь ҳудудида ҳам, Россияда ҳам ҳужумга учраган объектлар, жароҳатланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас.
Александр Лукашенко Беларусь Мудофаа вазирлиги ва Қуролли кучлари бош штабига давлат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўриш топширилганини айтган. Ҳарбий иншоотларни ҳимоя қилиш бўйича алоҳида муҳим вазифалар тайинланган.
“Украинага бу ҳаракат нима учун кераклигини тушунмаяпман. Биз бунинг тагига етишимиз керак. Аввал ҳам айтганимдек, бизга қарши провокациялар асло жавобсиз қолдирилмайди”, деган Александр Лукашенко. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тез озишга ёрдам берадиган 5 та витамин
Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар
Медведев: Операция энди бошқа нарсалар қатори «Киевни эгаллаш»ни ҳам ўз ичига олиши керак
Эроннинг Исроилга эҳтимолий зарбаси қайси нишонларга қаратилиши маълум бўлди
Медведев: “Россия қўшинлари махсус операция доирасида Киев ва унинг ортидаги ҳудудларга ҳам етиб бориши керак”
Аёллар саломатлиги учун энг фойдали 3 та кўкат
Медведев Германияга пўписа қилди: «Бизни Берлинда кутинг!»
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида муҳим иқтисодий битим тасдиқланди