Фото: Reuters
Бразилияда самолёт ҳалокатга учраши оқибатида унинг бортида бўлган 61 нафар фуқаронинг барчаси ҳалок бўлган. Бу ҳақда BBC нашри Лотин Америкаси манбаларига асосланиб хабар берди.
Манбада айтилишича, ҳалокат мамлакатнинг Сан Паулу штатида содир бўлган. Икки двигателли турбовинтли самолёт жанубий Парана штатидаги Каскавел шаҳридан Сан Паулу шаҳридаги Гуарулёс аэропортига учиб кетаётганда Винҳедо шаҳарчаси осмонида ҳалокатга учраган.
Ижтимоий тармоқларда ҳалокатга учраган самолётнинг тасвирлари пайдо бўла бошлаган. Тасвирларда самолётнинг вертикал тарзда ер томон ҳаракатланаётгани, ўзидан тутун чиқараётганини кўриш мумкин.
Маълумотларга кўра, АТR 72-500 русумли самолёт бортида ҳалокатдан олдин 57 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳалокатдан сўнг уларнинг ҳеч бири омон қолмаганини айтган.
Бразилия президенти Лула да Сильва қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган. Сан Паулу штати губернатори Тарсисио Гомес де Фреитас штат ҳудудида уч кунлик мотам эълон қилган.
Бразилия фуқаро авиацияси агентлиги 2010 йилда ишлаб чиқарилган самолёт яхши иш ҳолатида бўлгани, амалда рўйхатдан ўтгани ва парвозга яроқлилик сертификатларига эга эканини маълум қилган. Расмийлар ҳозирча ҳалокат сабабини аниқлай олишмаган.
Сан Паулудаги ҳалокат ҳудудида ўт очирувчилар иш олиб бормоқда. Терговчилар ёнғин оқибатида жасадларнинг кўпчилиги тўлиқ ёниб кетгани, уларнинг шахсини тасдиқлашнинг имкони бўлмаслиги мумкинлигини билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)