![Forbes АҚШдаги президентлик пойгасининг «энг қашшоқ» иштирокчиси номини маълум қилди](/uploads/posts/2024-08/x82e1f9fd7e_3-k7i7wkla8ocuxg47jrq97akslzlawf.webp.pagespeed.ic.ARwnCClyiF.webp)
Фото: Reuters
Миннесота губернатори ва АҚШ вице-президентлигига номзод Тим Уолц сайловолди пойҳасининг энг «қашшоқ» иштирокчиси ҳисболанади, деб хабар беради Forbes.
Bloomberg ва Forbes нашрларининг баҳолашича, Уолцнинг бойлиги 1 миллион доллардан сал ошади. У бошқа номзодлардан кўра оддий америкаликка яқинроқ: АҚШда ўртача статистик аҳолининг бойлиги 540 минг долларни ташкил этади. АҚШ Федерал захира тизими ва Висконсин университети томонидан 2019 йилда ўтказилган тадқиқотда даромадни ҳисоблашда ижтимоий таъминот доирасида бериладиган пенсия ва ёрдам пуллари, шунингдек, бошқа активлар ҳам инобатга олинган.
Уолц 2019 йилда тақдим этган ҳисоботга кўра, у конгрессмен лавозимида бўлганида ўзи ҳам, раҳфиқаси Гвен ҳам акциялар ёки облигацияларга эгалик қилмаган. Шунингдек, Уолцларнинг уйи йўқ: Манкейтодаги беш хонали уйини улар Тим Уолц губернатор бўлганидан кўп ўтмай сотиб юборган.
Нашрнинг қайд этишича, Уолцнинг губернатор маошидан ташқари даромад келтирадиган бирор бизнеси борлиги ҳақида шама қилувчи белгилар ҳам йўқ. У йилига 149 минг доллар ишлаб топади. Уолцларнинг деярли барча даромадлари давлат ва ҳарбий хизматда бўлган йиллари давомида олган давлат пенсиялари ҳисобига шаклланади.
Шу билан бирга, вице-президент бўлишидан олдин узоқ йиллар прокурор, штат бош прокурори ва сенатор лавозимида ишлаган Харриснинг бойлиги 8 миллион долларга баҳоланади. Маблағларнинг бир қисмини у эри юрист Даг Эмхоффдан олган.
Республикачилардан президентликка номзод, АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг бойлигини эса Forbes 4,8 миллиард долларга баҳолади — у сайловолди пойгасининг энг бадавлат иштирокчиси. У томонидан вице-президентликка номзод сифатида танланган Оҳайо штати губернатори Дэвид Вэнснинг бойлиги 10 миллион доллар атрофида.
Президентлик пойгасида мустақил номзод сифатида иштирок этаётган марҳум президент Жон Кеннедининг жияни, кичик Роберт Кеннедининг бойлиги 15 миллион долларга тенг, унинг шериги Никол Шанахан — Google асосчиларидан бири, бойлиги 130,6 миллиард долларга баҳоланган Сергей Бриннинг собиқ рафиқасидир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар расм](/uploads/posts/2024-08/xdff19b8950_66b49f93055ed.webp.pagespeed.ic.U2HKwLE54_.webp)
Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар
![Тез озишга ёрдам берадиган 5 та витамин расм](/uploads/posts/2024-08/xe682985578_66b33d80b537b.webp.pagespeed.ic.Sap2do_0Zb.webp)
Тез озишга ёрдам берадиган 5 та витамин
![Париж-2024. Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди расм](/uploads/posts/2024-08/x886631f70e_b0672e585c6f6e058994de4706e792d6.webp.pagespeed.ic.yx3hRxeNh9.webp)
Париж-2024. Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди
![Медведев: “Россия қўшинлари махсус операция доирасида Киев ва унинг ортидаги ҳудудларга ҳам етиб бориши керак” расм](/uploads/posts/2024-08/x28b42147cb_reuters1-bpiwhnhq.webp.pagespeed.ic.iW2xgOlDxb.webp)
Медведев: “Россия қўшинлари махсус операция доирасида Киев ва унинг ортидаги ҳудудларга ҳам етиб бориши керак”
![Медведев: Операция энди бошқа нарсалар қатори «Киевни эгаллаш»ни ҳам ўз ичига олиши керак расм](/uploads/posts/2024-08/xa5bff6ad89_uiu40eafymrhmrxphjb_kpfqkakcbzj7.webp.pagespeed.ic.pREheKbAEw.webp)
Медведев: Операция энди бошқа нарсалар қатори «Киевни эгаллаш»ни ҳам ўз ичига олиши керак
![Дунёнинг энг узун ралли мусобақаси Ўзбекистон орқали ўтади расм](/uploads/posts/2024-08/x464d916b5a_c1fm-pme0bjqfgtvh8dhpktic3vovx5m.webp.pagespeed.ic.DOA2rVX1H9.webp)
Дунёнинг энг узун ралли мусобақаси Ўзбекистон орқали ўтади
![Суперлига. "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан кейин турнир жадвалидаги ҳолат расм](/uploads/posts/2024-08/xf113daeea4_d9c9daa523a24e87dca61b682278b824.webp.pagespeed.ic.bBR_U24WS2.webp)
Суперлига. "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан кейин турнир жадвалидаги ҳолат
![Савио: Фермада сигир соғиб юрардим, “Манчестер Сити”га ўтиш хаёлимга келмаган расм](/uploads/posts/2024-08/x8711d6db34_546062b8bf5e4a260af23001d8dafec0.webp.pagespeed.ic.YCJee_xaGY.webp)
Савио: Фермада сигир соғиб юрардим, “Манчестер Сити”га ўтиш хаёлимга келмаган