06:30 / 11.08.2024
98

Россия Курск вилоятидан 76 минг фуқарони фавқулодда эвакуация қилди

Россия Курск вилоятидан 76 минг фуқарони фавқулодда эвакуация қилди
Фото: EPA
Россия Курск вилоятининг Украина ҳужумига учраган ҳудудларидан 76 минг фуқарони эвакуация қилган. Бу ҳақда Россия маҳаллий нашрлари тарқатган хабарларга асосланиб Reuters хабар берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эвакуация дастурини давом эттираётгани хабар берилган. Фуқаролардан маҳаллий ҳукумат рухсатисиз яшаш жойларини тарк этмаслик сўралган.

Манбада айтилишича, Украинанинг Курск операцияси 2022 йилда уруш бошланганидан бери Россия суверен ҳудудига уюштирилган энг йирик ҳужум ҳисобланади. Ҳужум давомида украин бўлинмалари Курск вилоятининг турли қисмларига 10-20 километргача кириб боргани хабар қилинган.

Россия бутун Украина урушида давомидаги энг катта эвакуациясини бошидан кечираётгани айтилган. Бир қатор маҳаллий ҳукумат вакиллари кўчирилган аҳоли сони ҳафта охиригача 100 мингдан ошиши мумкинлигини тахмин қилган.

76 мингдан ортиқ одам вақтинча хавфсиз жойларга кўчирилди. Вазият тақозо этса, эвакуация давом этади”, дея вазият ҳақида баёнот берган Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийси.

Украина маҳаллий манбалари Курскдаги махсус бўлинмалар Россия газ тўплаш ва тарқатиш тузилмаларига зарбалар берганини маълум қилган. Курск вилоятининг Суджа шаҳрида Украина орқали Европага газ узатиладиган қувурлар тармоғи ва уларнинг назорат маркази жойлашган. Агар бу марказга шикаст етса Россия учун газ экспорти тўхташи мумкинлиги айтилган.

Россия ҳарбий маъмурияти Курскда юзлаб украин аскарлари ўлдирилганини айтган. Бироқ аҳоли пунктлари қайтариб олингани борасида ҳеч қандай маълумот йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Курск вилоятидан 76 минг фуқарони фавқулодда эвакуация қилди