00:30 / 11.08.2024
49

Эрон яқин муддатда Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин

Эрон яқин муддатда Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин
Фото: Reuters
Эрон ҳукумати яқин кунларда Россияга юзлаб баллистик ракеталари етказиб бериши мумкин. Бу ҳақда разведка манбаларига таяниб, Reuters нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ҳозирда Эронда ўнлаб рус ҳарбийлари Теҳрон ракеталарини ишга тушириш ва бошқариш, йиғиш борасида билим ва кўникмага эга бўлиши учун ўқитилмоқда. Эрондан ракеталар қабул қилинганда эса бу мутахассислар ниҳоятда зарур бўлади.

Разведка манбалари Эрон Кремлга бериши кутилаётган қуроллар Fath-360 баллистик ракеталари эканини кўрсатган. Reuters нашри ушбу маълумот номи эълон қилинмаган Европанинг икки разведка агентлигидан олинганини ёзган.

Fath-360 баллистик ракеталари сунъий йўлдош орқали бошқариладиган қуроллар туркумига киради. Ракеталар ўрта масофага учувчи жанговар восита бўлиб, асосан ҳарбий нишонлар ва инфратузилмани йўқ қилишга мўлжалланган.

Разведка маълумотларига кўра, Россия мудофаа вазирлиги вакиллари ўтган йилнинг 13 декабрь куни Теҳронда Эрон расмийлари билан учрашиб, ҳарбий келишувга эришган. Ушбу келишувга мувофиқ Fath-360 ва яна бир қатор муқобил ракеталарни Эрон ҳукуматига қарашли Аэрокосмик саноат ташкилоти Кремлга етказиб беришига келишилган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Fath-360 ракетаси 120 километр масофага уча олади. У ,шунингдек, ўзи билан 150 килограммли жанговар каллакни ҳам кўтариб учиши айтилган.

АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгаши Эрон ва Россиянинг сўнгги келишувини қатъий қоралаган. Ушбу битим амалга ошса, Эронга қарши жиддий чоралар кўрилишидан огоҳлантирилган.

Агар Эрон бундай ҳарбий ўтказмалар юборишни олға силжица, тезкор ва қаттиқ жавоб беришга тайёрмиз. Эрон Россиянинг Украинага қарши босқинчилик урушини қўллаб-қувватлашни, кескинлик кучайишини истайди. Бунга йўл қўйиш мумкин эмас”, дейилади Оқ уй матбуот котиби берган баёнотда.

Эрон ракеталарини Россияга етказиб беришни кўзда тутган Абибал шартномаси тўлиқ тафсилотлари ҳозирча маълум эмас. Баллистик ракеталар қанча миқдорда ва қачон етказиб берилиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон яқин муддатда Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин