21:30 / 11.08.2024
194

Зеленский илк бор Украинанинг Курск вилоятидаги ҳужумига изоҳ берди

Зеленский илк бор Украинанинг Курск вилоятидаги ҳужумига изоҳ берди
Фото: топwар
Украина президенти Владимир Зеленский ўз видеомурожаатида биринчи марта мамлакат қуролли кучларининг Россиянинг Курск вилоятидаги ҳужуми ҳақида очиқчасига изоҳ берди.

У, шунингдек, Украина Қуролли кучлари олий бош қўмондони Александр Сирский унга “урушнинг тажовузкорнинг ҳудудига ўтказилиши” ҳақида маълум қилганини айтган.

Зеленскийга кўра, бундай ҳаракатлар Киевнинг “адолатни тиклаш” ва Россияга керакли босим ўтказиш қобилиятини исботлайди. Шу билан бирга, Зеленский Украина ҚК бўлинмаларининг Курск вилоятидаги ҳозирги ҳолати ва Украина ҳарбийларининг кейинги режалари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Украина армияси 2024 йил 6 августдан буён Курск вилоятида ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги ва Россия тарғибот-ташвиқоти Telegram-каналлари хабарларига кўра, Украина қўшинлари Россия чегараси ҳудудининг бир қисмини қўлга олиб, бир неча ўнлаб километр ичкари томон юрган. Кореневский ва Суджа туманларида жанглар кетмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботида айтилишича, Россия армияси 24 соат давомида Украина қўшинларининг Курск вилоятига чуқур кириб боришга уринишларини тўхтатган. Вазирлик маълумотларига кўра, Украина армиясининг Курск вилоятига ҳужум бошланганидан бери йўқотишлари 1120 нафаргача ҳарбий хизматчи ва 140 та зирҳли техникани ташкил этган.

"Украинанинг тўрт кунлик ҳужуми давомида 16 мингдан ортиқ одам ўз уйини тарк этди", деди Курск мэри Игор Куцак.

Ижтимоий тармоқларда вилоят аҳолиси эвакуация ишлари ёмон ташкил этилгани ва маҳаллий ҳокимият органларининг ҳаракатсизлигидан шикоят қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский илк бор Украинанинг Курск вилоятидаги ҳужумига изоҳ берди