
Таиланднинг марказий қисмида жойлашган Аюттхая шаҳри яқинида 18 сентябрь, якшанба куни дарё паромининг ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб "Дарё" хабар бермоқда.
«Синьхуа» агентлигининг маълумотларига кўра, қурбонлар орасида 6 нафар аёл ва камида битта ёш бола бор. Ҳукумат расмийлари бедарак йўқолганларни қидиришда давом этмоқда.
Аввалроқ ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар 13 кишини ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Аюттхаядан Чаопрайя дарёси бўйлаб 150 кишидан иборат мусулмонлар гуруҳини диний маросимдан Бангкок шаҳрига олиб кетаётган паром кўприк устунига урилган ва Бангкокдан 80 километр узоқликда чўкиб кетган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар