© Sputnik / Евгений Биятов
Украинанинг Курск вилоятига ҳужуми муваффақиятсизликка айланмоқда ва жанг майдонидаги вазиятни ўзгартиришга имкон бермайди. Бу ҳақда британиялик таҳлилчи Александр Меркурис маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Мен Курскдаги муваффақиятсиз қарши ҳужум украиналикларга ташаббусни қайтаришга қандай имкон беришини умуман кўрмаяпман, аксинча <...> барча маълумотлар руслар бутун фронт чизиғи бўйлаб олдинга силжишда давом этишини кўрсатмоқда", — деди у.
Экспертнинг сўзларига кўра, барча белгилар Украина Қуролли кучлари операцияси муваффақиятсизликка учрай бошлаганидан далолат беради. У бу тез орада барбод бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди, шу жумладан Киев режимининг аниқ мақсади ҳам йўқлиги сабабли.
"У (Украина - Таҳрир) шунингдек, Россия шаҳарларига, шу жумладан, Москвага ҳам дрон ҳужумларини амалга оширмоқда, айтмоқчи, бу аслида бир мунча вақт тўхтаган", — дея хулоса қилди Меркурис. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди