Фото: Reuters
Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн сентябр ойида АҚШга сафар қилади. Унинг ташрифи давомида Ироқ ҳудудидан ИШИД террорчилик гуруҳига қарши киритилган халқаро коалиция қўшинлари олиб чиқилиши бошлангани расман эълон қилинади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Tasnim хабар берди.
«Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ва АҚШ давлат котиби матбуот анжумани ўтказиб, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг Ироқдаги миссияси якунлангани ҳақидаги баёнотни ўқиб беришади», дейилади агентлик хабарида.
Манбаларга кўра, Ироқ Курдистони бундан мустасно, халқаро кучларни мамлакатдан олиб чиқиш 2025 йил сентябр ойида бошланади. Ҳарбийлар Ироқ Курдистонини, кутилганидек, қўшинлар олиб чиқилиши бошланганидан атиги бир йил ўтиб – 2026 йил сентябрида тарк этади.
Июл ойи охирида The National нашри манбаларга таяниб, Қўшма Штатлар коалиция таркибида хизмат қилган ҳарбий хизматчиларнинг бир қисмини Ироқдан олиб чиқиб кетишга рози бўлганини хабар қилди.
Бироқ, яқинда Ироқ ғарбидаги «Айн ал-Асад» авиабазасига ракета ҳужуми уюштирилди. Ҳужум Яқин Шарқда юзага келган кескинлик фонида юз берди. Ҳодисанинг коалиция кучлари билан боғлиқ вазиятга қандай таъсир қилиши ноаниқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди