Владимир Зеленский Курск вилоятига ҳужум билан Киевни яқин орадаги мағлубиятдан қутқаришга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Times газетаси журналисти Майкл Кларкка таяниб хабар берди.
“Киев, шубҳасиз, қандайдир қаршилик кўрсатиш учун қимматбаҳо аскарлари ва техникасини қурбон қилишга тайёр. Зеленскийнинг танқидчилари бу аскарларнинг шунчаки беҳуда кетган ҳаёти ва кераксиз вайрон қилинган жиҳозлар, жанубда, Донбассда анча фойдалироқ бўларди, дейишади”, — дейилади материалда.
Киев режими раҳбари услубидаги бу стратегик ҳарбий қарор такаббурлик ва таваккалдир, деди Майкл Кларк. Бироқ, журналист таъкидлаганидек, якунда бўлажак жангларнинг натижаси Украина Қуролли кучлари фойдасига ҳал бўлмайди.
Украина бўлинмаларининг Курск вилоятидаги ҳужуми жанговар ҳаракатлар курсини ўзгартирмайди, дея хулоса қилди Кларк. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди