
Фото: Видеодан кадр
Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Исроил шимолидаги ҳарбий базага «Катюша» ракеталари билан зарба берди.
Ҳаракатнинг Телеграмдаги баёнотида қайд этилишича, ҳарбий базага зарба Исроил томонининг Ливан жанубини ўққа тутишига жавобан амалга оширилган.
Баёнотда мамлакат шимолидаги Гатун казармаларида жойлашган Исроил армиясининг 146-бригадаси «ўнлаб «Катюша» ракеталари билан нишонга олингани» қайд этилган.
Бошқа томондан, ҳужумга изоҳ берган Исроил Ливаннинг жанубидан Исроил шимолидаги Кабри туманига 30 та «Катюша» ракетаси учирилганини, қурбонлар йўқлигини маълум қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар